Ҳожи Муҳаммадхон

(Ҳожимхон)

(туғилган йили номаълум)

(1558-1602)

Хива хони. Шайбонийлар сулоласидан. 1593 йилда Хива хонлиги Бухуро хони Убайдуллахон томонидан босиб олиниши натижасида Ҳожимхон ўз оиласи билан Эрон шоҳи Аббос ҳузурига қочишга мажбур бўлади. 1595 йилда Хива туркманлар ёрдамида яна ўз мустақиллигини тиклаганда Ҳожимхон тахтга қайтади. Лекин, шу йили Абдуллахон II Хива хонлиги устига яна қўшин тортиб келади ва Ҳожимхон яна Эронга қочади. Фақатгина 1598 йили Абдуллахоннинг вафотидан кейин Бухоро хонлигида бошланган ўзаро тожу тахт учун курашлар оқибатида Ҳожимхон Хива хонлиги тахтини қайта эгаллашга ва ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаб олишга эришган.

Бу даврда Хива хонлиги Манғишлоқ, Болқон тоғлари, Деҳистон, Ўзбой, Шимолий Хуросон ҳудудларини ҳам ў тасарруфига олган эди.