Абдулкаримбий

Абдулкаримбий ибн Шоҳруҳбий

(1710-1750)

(1733-1750)

Минг сулоласидан бўлган Қўқон хони. Шоҳрухбийнинг ўғли. Акаси Абдураҳимбий вафот этгач (1733), тахтга ўтирган. Хонлик ўрдасини Қўқон яқинидаги Тепақўрғондан Қўқонга кўчирган. 1746 йил Ўратепа ҳокими Фозилбий ёрдамида Қалмоқлар ҳужумини қайтарган. Абдулкаримбий Қўқон шаҳрида сарой, мадраса, бозор ва Исфара, Қатағон, Марғилон, Тошкент, Ҳайдарбек номли шаҳар дарвозаларини қурдирган.

Акаси вафот этгач ҳукмдор этиб тайинланади, у Қўқонга кўчиб боради ва уни қайтадан қуради. 1746 йилда хитойликлар Қошғарни босиб оладилар ва жунғор давлатини тор-мор қиладилар, қалмиқ кўчманчиларининг бир қисми ғарбга юриб, Фарғона водийсига бостириб кирадилар. Абдукарим қалмиқларга қарши Қипчоқ бачча бошчилигида қўшин юборади, лекин у ўлдирилади. Унинг ишонган қўшини эса қочиб кетади, натижада қалмиқлар Қўқонга яқинлашиб қоладилар. Ўратепа хони Фозилбий (Содиқбийнинг ўғли ва Абдукаримнинг аталган ўғли) буни билиб қолиб, қўшин билан ёрдамга келади. Қонли жанглардан сўнг қалмиқлар Қўқондан чекинадилар.

Абдукарим 1750 йилда 40 ёшида вафот этади, Қўқон хонлиги тахтига эса унинг ўғли Абдураҳмон ўтиради.

У ўз пойтахтини Тепақўрғондан Қўқон шаҳри ўрнига кўчиради. У Қўқоннинг Эски ўрда деган жойида ўрдақалъа қурдиради. Атрофини шаҳар қилиб, девор билан ўратади. Ўшанда Қўқоннинг Қатағон, Марғинон, Тошканд, Ҳайдарбек деган тўрт дарвозаси бўлган.

Абдулкаримхон ўз давлатини мустаҳкамлашга, халқ фаровонлигини оширишга интилди. 1745-1746 йиллари қалмоқлар Фарғона водийсига ҳужум қилиб Ўш, Андижон, Марғилон шаҳарларини босиб олиб, Қўқон остоналарига келиб пойтахтни қамал қиладилар. Қўқонликлар оғир аҳволга тушиб қолганда Ўратепа ҳокими Фозилбек қўшинлари билан бирга қалмоқларга ёрдамга етиб келади ва хоинлар ҳам тор-мор этилади. Шу тариқа, фарғона водийси душмандан озод қилинади.