Қўлдош Пардаев. Муқимий “саёҳатнома”си матни тарихидан

Миллий адабиётимиз тарихида ХIХ аср охири-ХХ аср бошлари Қўқон адабий муҳитида етишиб чиққан ижодкорлар адабий мероси алоҳида ўрин тутади. Бу адабий муҳитнинг забардаст намояндаси Муҳаммад Аминхўжа Муқимий асарлари ҳамиша мутахассислар диққат марказида бўлган. Шоир ижод намуналари юзасидан кўплаб тадқиқотлар яратилган. давоми…

Собир Ўнар. Адабиёт эътиқодни тарбиялайди

Адабиёт, шаксиз, тарбия воситаларидан бири. Илло, эътиқод эмас, эътиқодни парваришлаш усулидир, шу маънода уни эътиқоддан айрим ҳолда кўрсатиш нотўғри, адабиётимизни улуғликка, мумтозликка кўтарган зотлар… Буюк Иймон эгалари эди! Гўрўғли Ғиркўк дулдулини миниб, қирқ йигитни қабатига олиб ёв устига саваш қилганда, давоми…

Сирожиддин Аҳмад. Убайдулла Хўжаев

Убайдулла Хўжаевнинг номини ўзбек ва рус зиёлилари орасида эшитмаганлар жуда кам. Аммо биз мавзуни баён қилишдан аввал бир оз чекиниш қилмоқчимиз. Рус тилидаги «царь» сўзининг ўзбекча муқобили бўлмиш «чор» калимаси эл орасида оммалашгунча Туркистон туркларининг бою камбағали, зиёлию зиёсизи бошидан давоми…

Нинель Владимирова. Пушкин Чўлпон таржимасида

Сўнгги йилларда ўзбек адабиётшунослиги глобал таҳлилий-талқиний тадқиқотларга катта эътибор бермоқда. Бу янги тамойилни фақат маъқуллаш лозим. Аммо, назаримда, бадиий таржимадек муҳим соҳага доир жиддий муаммоларни ёритишга негадир эътибор сусайгандек кўринади. Халқлар ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлашда, адабий жараённинг илдизлари ва ривожланиш давоми…

Турсун Қурбон Туркаш. Илм била фазл гулистони

Муҳаммад Сиддиқ Залилий XVIII аср уйғур адабиётининг энг йирик намояндаси ва кўп асрлик туркий шеърият анъаналарини муносиб давом эттирган оташнафас шоирдир. Залилий адабий меросини чуқур ўрганиш Машраб (1640-1711), Ҳувайдо (1704-1780) ҳаёти ва ижодига доир баъзи муаммоларни аниқлашда ҳам катта аҳамиятга давоми…

Ҳафиз Абдусаматов. «Янги ер»дан бошланган шуҳрат

Рус драматурги Николай Погодин Абдулла Қаҳҳорнинг “Янги ер” (“Шоҳи сўзана”) драмасини “талантли комедия” деб атаган эди. Бу баҳода катта ҳақиқат бор. Кичик ҳикоялари билан шуҳрат қозониб, “ўзбек Чехови” деган номга муяссар бўлган, романчиликда ҳам машҳур Абдулла Қаҳҳор адабиётнинг қийин жанрида давоми…

Анастасия Гриб. Жаҳон маданияти ўчоқлари

МЎМИН-МУСУЛМОНЛАР МАКТАБИ Исломда дин ва таълим азал-азалдан бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб келган. Лоақал Китобнинг шунчаки маъносидан унча-мунча бохабар бўлмоқ учун ҳам араб тилини мукаммал билиш талаб этилади – зеро анъанага кўра Қуръони Каримни фақат аслиятда ўқиш шарт, акс ҳолда давоми…

Муҳаммаджон Холбеков. Модернизм

Модернизм Ғарбий Европа адабиётида XIX аср охири ва XX аср бошларида саҳнага чиқди. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, модернизм – бу замонавий санъат ва адабиётдаги янги услубий таълимот бўлиб, “модерн” (modern) сўзининг ўзи ҳам “янги”, “замонавий” маъноларини англатади. Унинг адабиёт ва санъатда давоми…

Леонид Волков. Рус баҳори (китобдан боблар)

Ўтган аср Россияда адолатли ижтимоий тузум барпо этиш йўлидаги қаҳрамонона интилишлар сифатида инсоният тарихига муҳрланди. Аммо XXI асрда бу интилишлар барбод бўлди. Дарҳақиқат, Совет Иттифоқи идеал давлат тимсолидан йироқ эди. Бироқ, бу давлатнинг номукаммаллиги унинг ўзи таянган тамойиллари билангина эмас, давоми…

Имонғози Нураҳмад ўғли. Туркий халқлар адабиётининг илдизлари

Туркий халқлар учун умумий бўлган адабиётимизни сак (соқ)лар давридан бошлашимиз тахминларга асосланган фаразий гаплар эмас, аксинча, аниқ далиллар билан исботланган ҳақиқат бўлса, бу даврдан қолган меросни ўрганиш, тадқиқ қилиш – замон талаби, бизнинг муқаддас бурчимиз ҳамдир. Адабиётимиз тарихини қайси даврдан давоми…