Туркияни йиғлатган Ҳожи Йўлдош Марғилоний ким эди?

2018 йил 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати аъзолари олдида чиқиш қилган Туркия Жумҳурияти президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатларимиз орасидаги тарихан шаклланган бирдамлик муносабатлари ҳақида эсларкан, шундай деганди: “Туркия тарихида муҳим роль ўйнаган Озодлик урушида давоми…

Фаррухбек Олим. Жомийнинг фарзандлари

9Шарқда камтарлик, фаросат, одоб юзасидан ва бошқа сабаблар туфайли ижодкорлар ўз таржимаи ҳолларини баён этишмаган. Турли шоирлар ҳаётига бағишланган биографик асарлар, жумладан, тазкираларда ҳам асосий диққат-эътибор соҳиби қаламнинг маҳоратига қаратилган, унинг шахсий ҳаёти, асарларига таъсир этган омиллар иккинчи даражага тушиб давоми…

Одинабону Қулмуродова. “Қуш тили” тилсимлари

Маълумки, улуғ шоир Алишер Навоий болалик чоғларида Шайх Фаридиддин Аттор қаламига мансуб “Мантиқ ут-тайр” достонини ёд олган ва сўнгги нафасларигача шу дурдона асар ҳаяжони билан яшаган. Ҳазрат “Лисон ут-тайр” асарини шу достонга жавоб тариқасида битгани тасодифий эмас. Заҳириддин Муҳаммад Бобур давоми…

Камолиддин Беҳзод (1455-1535)

Мовароуннаҳр ва Хуросонда XV асрдаги Ренессанс (Уйғониш даври) вакилларидан бири, Навоийнинг шогирди, “Шарқ Рафаэли”, улуғ мусаввир ва миниатюрасоз Камолиддин Беҳзоддир. Нафақат мусулмон Шарқи халқлари, балки бутун дунё халқлари санъати тарихида сезиларли из қолдирган, унинг тараққиётига ўзининг баракали ҳиссасини қўшган забардаст давоми…

Рисолат Ҳайдарова. Йўлбарс хатти-ҳаракатидан билинади…(Воле Шойинка)

1957 йил янги мавсум очилиш арафасида Лондон театр оламида янги бир хабар пайдо бўлди: “Роял Корт тиэтр” театр труппаси ижодкорлари африкалик истеъдодли ёш драматургни кашф қилишибди. Унинг “Арслон ва марварид” пьесаси шу чоққача саҳнага қўйилган асарлардан тамом ўзгача, исён руҳида давоми…

Фасиҳ Хавофий (1375-1442)

Темур ва темурийлар даврида яшаб ижод этган алломалардан бири Фасиҳ Аҳмад Жалолиддин Муҳаммад Хавофий 1375 йилнинг 28 сентябрида Ҳиротда туғилиб, шу ерда таълим-тарбия олгандан сўнг, 1405 йили давлат ишлари билан Самарқандга жўнатилгач, 1415 йилгача нуфузли амирлардан Алоуддин Али Тархон, кейин давоми…

Буробия Ражабова. “Равзат ус­салотин”да Амир Темур ва темурийлар зикри

Маълумки, тарихий манбаларда Соҳибқирон Амир Темур ва темурийларнинг бадиий адабиётга, сўз санъати ҳамда бошқа санъат турларига қаратган эътиборлари, яратган мактаблари, ташкил қилган кутубхоналари, улар ҳомийлигида ёзилган асарлар ёки уларга атаб битилган китоблар ва уларнинг қалам аҳли учун ажратган маблағлари ҳамда давоми…

Низомиддин Шомий (? – 1431)

Марказий Осиёнинг XIV—XV аср, яъни Темур ва Темурийлар даврвда яшаб ижод этган моҳир тарихнавис, ёзма ёдгорликларнинг энг дастлабкиларидан бири — Амир Темур топшириғи билан ёзилган. “Зафарнома” асарининг муаллифи Низомиддин Шомийдир. Низомиддин Шомий ҳаёти ва ижоди ҳақида ўз асарларидан баъзи бир давоми…

Акмал Саидов. Амир Темур сиймоси – жаҳон операнавислигида

“…Амир Темур бобомиз ҳақида инглиз драматурги Кристофер Марло 1588 йили тарихий пьеса, машҳур немис композитори Георг Гендель 1724 йили опера, америкалик адиб Эдгар По эса 1827 йили шеърий поэма яратган. Ва бундай асарлар бугунги кунда ҳам кўплаб пайдо бўлмоқда… Табиийки, давоми…

Муҳаббат Тўлахўжаева. Театр маданиятлари муштараклиги: шарқ ва ғарб

“Театр маданияти” кенг қамровли тушунча бўлиб, энг аввало, театр бинолари, театр муассасалари, театр институтлари, лицей, коллеж ва ҳоказоларнинг яхлит мажмуи сифатидаги инфратузилмани англатади. Айни чоғда театр маданияти авлоддан-авлодга ўтиб келувчи театр анъаналари кўринишидаги маданий меросни билдиради. Профессионализм, хусусан, саҳна асарларининг давоми…