Муҳаммаджон Холбеков. 2014 йилги Нобель мукофоти совриндори (Патрик Модиано)

Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Францияда юзага келган Тўртинчи Республика (1946-1958) генерал де Голл бошқаруви даврида “умуммиллат ғояларини ўзида ифодаловчи” ички ва ташқи сиёсат бадиий адабиётни ҳам авангард оқимлар йўлини тутишга ундади. Бу давр француз адабиётида бош мавзу ахлоқий, сиёсий ва давоми…

Лутфий (1366-1465)

Мавлоно Лутфий XIV — XV асрлардаги ўзбек мумтоз адабиётининг атоқли намояндаси бўлиб, ўзининг ўзбек ва форс-тожик тилларидаги асарлари билан Шарқда катта шуҳрат қозонган сўз санъаткоридир. Шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида замондошлари Давлатшоҳ Самарқандий, Шамсиддин Сомий, Хондамир, Абдулла Қобулий каби тазкиранависларнинг давоми…

Маҳкам Маҳмудов, Амир Файзулла. Болалар адабиётининг билағон таржимони

Йўлдош Шамшаров 1907 йилда Наманган вилоятининг Чуст тумани Олмос қишлоғида туғилган. 1933 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Фарғона ўқитувчилар олий илмгоҳининг адабиёт куллиётини тугатди. Кейин “Ёш ленинчи” (ҳозирги “Туркистон”) газетасининг масъул котиби, “Ленин учқуни” (ҳозирги “Тонг юлдузи”) газетасининг бош муҳаррири бўлиб давоми…

Иброҳим Ғафуров. Моҳир ва талабчан таржимон

Атоқли шоир ва адиб Эркин Воҳидов ватан ва ватанпарварлик, инсон ва инсонпарварлик, маърифат ва маърифатпарварлик, эрк ва эркпарварлик соҳаларини чамбарчас боғлаб фаолият юритарди. У ниҳоятда серқирра ижодкор эди. Лирик шеърият, достончилик, драматургия, публицистика, бадиий таржима соҳаларида баробар муваффақият билан қалам давоми…

Алишер Отабоев. Кортасарнинг топишмоқлари

“Ёшлигида астойдил Европага талпинган ва ўтмиш билан алоқани узиб Францияда ўн йил яшагачгина ўзининг лотин америкалик эканини англаб етган бир аргентиналик қисмати сизга ғалати туюлмайдими?” Аргентиналик машҳур ёзувчи Хулио Кортасарнинг кубалик шоир Роберто Фернандес Ретамарга йўллаган очиқ хатидан олинган бу давоми…

Абдураҳмон Жомий (1414-1492)

Амир Темур асос солган Темурийлар салтанати даврида Мовароуннаҳр ва Хуросонда бадиий адабиёт ҳам янги босқичга кўтарилди. Шу даврда форс-тожик адабиёти ўзининг янги ривожланиш поғонасига эришган бўлса, ўзбек адабиёти ҳам Алишер Навоий, Мавлоно Лутфий, Дурбек, Ҳофиз Хоразмий, Атоий, Саккокий, Гадоий, Саййид давоми…

Шуҳрат Ризаев. Ибтидо ва интиҳо

Устоз хотираси Ҳеч чидаб бўлмаяпти… Кечагина бор одам бугун жисмонан йўқ. Гарчи борлигида кунда-шунда йўқлаб, росмана оқибат кўрсатаверган бўлмасак-да, борлиги, яшаётганлигининг ўзи кўнгилга таскин, тасалли эди. Энди эса йўқ, таскину тасаллига ҳам, ожиз бўлса-да, имкон қолмади. Жаноза куни сафар тадоригида давоми…

Шуҳрат Ризаев. “Тонгларим тийрадир, оқшомлар пурғам”

(Устоз Абдулла Ориповни ёд этиб) Бундан олти ой аввал “Видо” деб ёзган эдим, икки ой аввал эса “Совуқ нафас инди – кўз тегди…” деб. Энди не деб ёзай, не дебон бўзлай… яна бир томирим кетди-ей… яна бир ботирим ўтди-ей… Вой, давоми…

Тоҳир Қаҳҳор. Табиатдай гўзал бир ҳаёт

ХХ аср ўзбек адабиётида ибратли из қолдирган атоқли ижодкорларимизнинг аксарияти моҳир таржимон ҳам бўлишган. Абдулла Қодирий, Чўлпон, Элбек, Ғафур Ғулом, Ойбек, Уйғун, Абдулла Қаҳҳор, Миркарим Осим, Мақсуд Шайхзода, Мирзакалон Исмоилий, Ҳамид Олимжон, Миртемир, Усмон Носир ва бошқа адиблардан қолган адабий давоми…

Алишер Навоий (1441-1501)

XV аср жаҳон маънавиятининг буюк сиймоси Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳижрий 844 йил рамазон ойининг 17-куни (1441 йил 9 феврал) да Ҳиротда туғилган. Ҳирот шаҳри XV аср биринчи ярмида Соҳибқирон Амир Темур асос солган улуғ салтанатнинг иккинчи пойтахти, Темурнинг кенжа давоми…