Боқимуҳаммадхон

Боқимуҳаммад ибн Жонибек Султон (? – 1605), (1601-1605) Аштархонийлардан бўлган Бухоро хони. Шайбонийлар сулоласининг сўнгги вакили Пирмуҳаммадхон (1598-1601) 1599 йилда Боқимуҳаммадни алоҳида хизматлари учун Самарқанд ҳокими этиб тайинлаган. Шундай бўлсада у тез орада ўз мавқеини мустаҳкамлаб олиб, Пирмуҳаммадхонга итоат этмай давоми…

Валимуҳаммадхон

Валимуҳаммад ибн Жонибек султон (?- 1611 йил, 27 август) Аштархонийлардан бўлган Бухоро хони (1605-1611). Акаси Боқимуҳаммадхон даврида Балх ноиби (1599-1605). Боқимуҳаммад вафотидан сўнг Бухоро тахтига ўтқазилган. Валимуҳаммадхондан сўнг Балх ҳокими бўлган Надрмуҳаммадхон бошлиқ маҳаллий амалдорлар Имонқулихонни Бухоро тахтига ўтқазиш учун давоми…

Имомқулихон

Имомқулихон ибн Динмуҳаммадхон (1589-1650) (1611-1642) Ўзбек давлатчилиги тизимидаги аштархонийлар сулоласини бошқарган Бухоро хонлиги ҳукмдори. Валимуҳаммадхон Эрондан олиб келган қўшинга қарши Бухоро халқининг курашига раҳбарлик қилиб қозоқлар ёрдамида эронликларни тор-мор келтирган. Сўнгра 1611 йил Сирдарёнинг қуйи оқимидаги ҳудудларга юриш қилиб исёнкор, давоми…

Надрмуҳаммадхон

Нодир Муҳаммадхон ибн Динмуҳаммадхон ибн Жонибек султон (1592 тахм. 1651) (1642-1645) Аштархонийлардан бўлган Бухоро хони. 1606-1642 йилларда Бухоро ҳокими бўлган. Унинг даврида мамлакатда ички низолар кучайиб, хатто фарзандлари (12 та оғли) ҳам унга бўйсунмай қўйган. Бунга унинг ўта такаббурлиги, милк-мулкка давоми…

Абдулазизхон (аштархоний)

Абдулазизхон ибн Надрмуҳаммадхон (1614- Балх -1681) (1645-1680) Аштархонийлардан бўлган Бухоро хони. Бухоро хони Надрмуҳаммадхоннинг ўғли. 1626 йилдан Хутталон ҳокими, 1630 йилдан Балхнинг ғарбий туманлари ҳокими, 1645 йилда бир гуруҳ фитначи амирлар отаси Надрмуҳаммадхоннинг пойтахтда йўқлигидан фойдаланиб Абдулазизни Бухоро хонлиги тахтига давоми…

Субҳонқулихон

Субҳонқулихон ибн Надрмуҳаммадхон (1625 йил, Бухоро – 1702 йил 14 -сентабр) (1680-1702) Аштархонийлардан бўлган Бухоро хони. 1651-80 йилларда Балх ҳокими.Надрмуҳаммадхон Бухоро хони бўлгач, ўгли Субҳонқулихонни Соли Сарой шаҳри, сўнгра Балх вилояти ҳокими қилиб тайинлайди (1642). Кўп ўтмай у бу лавозимдан давоми…

Убайдуллахон II

Убайдулло Муҳаммад Баҳодирхон ибн Субҳонқулихон (1681 йил – Бухоро – 1711 йил 16-март) (1702-1711) Бухоро хони, аштархонийлар сулоласидан. Субҳонқулихоннинг ўғли. Бухорода мадраса таҳсилини олган. Субҳонқулихон вафоти арафасида валиаҳд қилиб невараси Балх ҳокими Муҳаммад Муқимхонни тайинлайди. Бироқ Бухоро уламолари ва қўшиннинг давоми…

Абулфайзхон

Абулфайзхон ибн Субҳонқулихон (1695-1747) (1711-1747) Убайдуллахоннинг иниси. Аштархонийлардан бўлган Бухоро хони. У ҳеч қандай реал ҳокимятга эга эмас, кундан-кунга мамлакат ҳаётида нуфузи кучайиб бораётган амирлар ва зодагонлар қўлида бир ,,қўғирчоқ” ҳукмдор эди, холос.Унинг даврида кейинчалик манғитлар давлатининг ташкил топишига сабабчи давоми…

Абдулмўминхон

Абдулмўмин ибн Абулфайзхон (1738 йил – Бухоро – 1751 йил) (1747-1751) Аштархонийлардан бўлган Бухоро хони. Абулфайзхоннинг ўғли. Абулфайзхоннинг етти фарзанди бор эди. У маст чоғида уларни ўлимга маҳкум этади. Ҳали гўдак бўлган Абдулмўмингина тахт остига яшириниб, омон қолади. Абулфайзхон ўлимидан давоми…

Убайдуллахон III

Убайдуллахон ибн Абдулмўминхон (туғилган ва ўлган йили номъалум) (1751-1754) Аштархонийлар сулоласининг сўнги ҳукмдори. Давлат бошқарувида ҳеч қандай рўл ўйнамаган эди. Давлат бошқаруви бутунлай манғитлар қўлида бўлган. У манғитлар амири Муҳаммад Раҳимбийга тамомила бўйсунган. Муҳаммад Раҳимбий буйруғи билан тахтдан воз кечган. давоми…