Абдулҳаким Жўзжоний. Абдулхолиқ Ғиждувоний ва нақшбандия тариқати

Абдулхолиқ Ғиждувоний нақшбандия тариқатида хожалар силсиласининг асосчиси ҳисобланади. Унинг таълимоти, яъни тасаввуф соҳасида у қолдирган йўл-йўриқлар, одоб ва қарашлар юксак аҳамиятга эга. Абдулхолиқ Ғиждувоний ким эди, хожалар тариқатига қандай ҳисса қўшди ва ҳозирги замонда у қолдирган таълимотнинг аҳамияти нимада?

Жовли Хушбоқ. Ахлоқ — бу ҳақиқатдир (Василий Шукшин ҳаётидан лавҳалар)

Улуғ истеъдодлар содда бўлади. Василий Шукшиннинг қизи Мариянинг отаси ҳақидаги хотираларини эсланг: “Дадам мен билан Олгадан жонини ҳам аямасди. Мен касалмандроқ эдим. Отам кароватимда соатлаб ўтирарди. Қулоғим оғриганида тезроқ соғайишимни тилаб илтижо қилгани эсимда. Дадам уйда бўлганларида ойимдан болаларни ўзлари давоми…

Камол Матёқубов. Водий дурдонаси

Водийда 1,5 миллион йиллик кўҳна тарих излари, 3,5-4 минг йиллик қадимиятга боғлиқ нодир осори-атиқалар мавжуд экан, бу ерда ўтмишда шаҳарлар, қалъалар бўлмаганми, давлатлар ташкил этилмаганми, деган саволлар туғилади. Албатта, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларидаги каби водийда ҳам қадимда илк шаҳарлар, қалъалар барпо давоми…

Муҳаммад Тошболтаев. Фарғоний ҳақиқати

Шарқона удумга кўра, устоз ота қаторида туради. Зотан, шаъни, қадри бениҳоя юксак тутиладиган бу зотнинг беназир хизмати, бир қарашда, оддийдек туюлади. Устоз берган таълим шогирдга илм қасрининг эшикларини кўрсатиб туради, холос. Уларни топиш ва очишни, қасрга киришни эплаш эса шогирднинг давоми…

Поён Равшанов. Мозийнинг унутилмас сабоғи

Яқин кечмишимизнинг ҳали идрок этилмаган саҳифалари кўп. Мозийга ичкарилаб борган сари нафақат тарихий сиймолар, шунингдек, воқеа-ҳодисалар бешигини тебратган оддий одамлар тақдирига ҳам дуч кела бошлайсиз. XX асрнинг иккинчи ярми бошларида Китобда Жўрабек, Шаҳрисабзда Бобобек ҳоким бўлган даврда бу шаҳарларнинг мавқеи давоми…

Ҳамидулла Дадабоев. Соҳибқиронга ато қилинган хислатлар

Амир Темур тарихини ёритишга бағишланган манбаларни ўрганиш, қайта-қайта мутолаа қилиш уларда Соҳибқиронга хос кўпдан-кўп хислатлар ўз ифодасини топганлиги борасида мулоҳаза юритиш имкониятини туғдиради.Буюк аждодимизнинг суврати ва сийрати ҳақида гап кетганда, биз, авваламбор, унинг марказлашган давлатни барпо этиш йўлидаги стратегияси, жаҳон давоми…

Ҳаким Сатторий. Чақинли лаҳзалар (2007)

Соҳибқирон Амир Темурнинг инсоният тарихидаги ўрни аллақачон эътироф этилган. Ул зоти шарифнинг одамзот силсиласида такрорланмас ҳодиса экани бор гап.Айнан мустақил Ўзбекистон давлатининг бўй кўрсатиши билан ҳазратнинг таржимаи ҳолини ўрганиш учун, биринчидан, имконият юзага келди, иккинчидан, бу юмушга зарурат пайдо бўлди давоми…

Мансурхон Тоиров. Орифлар султони

Х аср сўфийлик тариқатининг буюк намояндаси, барча даврларнинг улуғ шоири Жалолиддин Муҳаммад Румий (Мавлоно Жалолиддин Муҳаммад Балхий) ҳозирги Афғонистон шимолидаги Балх шаҳрида 1207 йилнинг 30 сентябрида тавалуд топган ва 1273 йил 17 декабрда Туркиянинг Куня шаҳрида вафот этган. У чаҳориёрлардан давоми…

Қуръони каримнинг Қозон босмаси

Баъзи манбааларда Волга (Идил) булғорлари Исломни милодий 922 йили қабул қилишган, дейилади. Аслида, динимиз бу ерларга аввалроқ кириб келган, бунгача ҳам қатор масжидлар ишлаб турган. Ислом дини ёйилиши баробарида Булғор мамлакатида Қуръони карим ва унинг тафсирлари ҳам пайдо бўла бошлайди. давоми…

Суйима Ғаниева. Эътиқод ва ирфоний қарашлар (2006)

Заҳириддин Муҳаммад Бобур воқеликни ниҳоятда нозик идрок этувчи, ҳис-ҳаяжон билан яшовчи, инсон руҳиятининг барча ҳолатларини илғаб олувчи, хотираси ўткир, мулоҳазалари чуқур, меҳри қайноқ, қаҳри қавий, таважжуҳ доираси бениҳоя кенг, виждонияти, орияти ғоят мустаҳкам сиймо бўлган. Бобурнинг Осиёдаги бошқа ҳукмдорлардан ижобий давоми…