Абдусаттор Жуманазар.“Мабдаи нур” ва калаванинг икки учи

Мақоламиз Машраб ва “Мабдаи нур” асари муаммосига оиддир. Бу масалага икки сабабга кўра тўхталдик. Аввало, Ҳерда Ҳенкел жамғармаси билан Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ходимлари ҳамкорлигида қўлёзма асарлар электрон каталогини тузишда “Мабдаи нур”, “Кимйо” ва “Ғазалийоти эшон Машраб” каби давоми…

Поён Равшанов. Беҳбудийнинг сўнгги манзили

Беҳбудий 1918 йили шўролар томонидан ваҳшийларча бостирилган Туркистон мухториятининг ғоявий асосчиларидан бири бўлиб, мамлакат ичкарисида ҳам, ундан ташқарида ҳам обрў-эътибори ниҳоятда баланд эди. Бухоро ва Хива хонликларини босиб олиш учун зимдан тараддуд кўраётган большевиклар маърифат ва миллий озодлик ғояси билан давоми…

Жўра Худойбердиев. «Улоқ» сўзининг маъноси

Эчкининг боласи маъносидаги «улоқ» сўзининг кўпкарининг маънодоши сифатида қўлланадиган «улоқ» сўзи билан қандай алоқаси бор, кўпкари нега улоқ ҳам деб юритилади, бу сўз аслида қандай маънони англатади, унинг келиб чиқиш тарихи, мутахассилар тили билан айтганда, этимологияси қандай? Бу саволларга аниқ давоми…

Қодиржон Носиров, Жамолиддин Муслим. Шекспир сонет ёзмаганми?

“ЎзАС”нинг 2009 йил 23-сонида эълон қилинган “Сонет сирлари” мақоласини зўр қизиқиш ва қониқиш билан ўқиб чиқдик. Мақола муаллифи, таниқли шоир ва таржимон Абдулла Шер бир қатор янги, асосли фикрларни айтган. Абдулла Шер таъкидлаганидек, ўзбек адабиётига сонет ХХ асрнинг 30-йилларида кириб давоми…

Нодир Жонузоқ. “Рангин лаҳзаларга тўлмоқда ҳаёт…”

Истеъдодли шоирнинг ижодида бевосита ўз қисматига дахлдор, ўз тақдирини башорат қилган, ҳеч бўлмаса, битта шеър бўлади. Шавкат Раҳмонда бундай шеърлар кўп. Бироқ унинг “Авж” деб номланган, бошқа асарларига нисбатан қисқароқ — тўрт бандли шеъри шоир қисматини тўлиқ белгилаб берган, назаримда. давоми…

Иброҳим Ғафуров. Фасоҳат – ифода санъати

Ўзи ўртага савол қўйиб, яна ўзи унга жавоб бериш моҳир мураббийларнинг усули. Моҳирона саволга моҳирона жавоб ҳам мураббийларнинг усули. Буни ҳақиқий мураббиёна савол ва мураббиёна жавоб дейиш мумкин. Навоий, Толстой, Шекспир, Гёте асарларида шундай теран томирли саволлар ва шунга яраша давоми…

Отаули. Заргарона зарофат, теран тагмаъно

Она тилимизда ҳар бир сўзнинг ўз ўрни ва айтилиш оҳанги бор. Худди шундай, сўз санъатидаги ҳар бир жанрнинг ҳам ўз оҳанги, ўзига хос файзи-таровати, сифат-хусусиятлари бор. Сўз санъатимизнинг энг мўъжаз нуқралари — мақол, шоҳбайт, латифа ва аския, одатда, кулиб айтилувчи давоми…

Азимбой Бобониёзов, Тиркашбой Бойжонов. Ишқ мулкининг султони

Туркман мумтоз адабиётида “севги ва ишқ мулкининг шоҳи”, деб тан олинган Мулланафас Махтумқули Фироқийдан кейин бой адабий мерос қолдирган ҳассос шоирлардандир. Мулла Қодирберди ўғли Мулланафас 1810 йили Туркманистоннинг Сарахс мавзесида дунёга келади. Унинг болалик йиллари тўғрисида маълумотлар сақланмаган. Лекин Мулланафаснинг давоми…

Ҳасан Қудратуллаев. Бобур буюклигининг қирралари

Тарих зарварақларини кўздан кечирганда бир асрда кўпи билан беш-олти нафар буюк аллома ўтганига гувоҳ бўламиз. ХV — ХVI аср ўзбек адабиёти, маънавияти тарихида улуғ зотлар Алишер Навоий ва Заҳириддин Бобурни ана шундай алломалар қаторига киритиш мумкин. Зотан, Заҳириддин Бобур умр давоми…

Носир Муҳаммад. Навоийнинг дунёвий шуҳрати

Буюк сўз санъаткорлари тарихнинг туб бурилиш нуқталарида, миллатни бирлаштирувчи, руҳан юксалтирувчи бадиий сўзга кучли эҳтиёж туғилган пайтда дунёга келади. Алишер Навоий худди ана шундай даврда яшади. Ўша даврда туркий халқлар XI асрдаги юксалишдан кейин янги бир тўлқинни, маънавий-маданий тараққиётни – давоми…