Иқбол Мирзо. Улуғим

Муҳаммад ака ўз шеър­ларига қуйиб қўйгандек ўх­шарди: содда, рост, самимий… Айтганча, самимий де­гани нимани англатади, би­родари азиз? Кўп ишлатилганидан деҳқоннинг кетмонидек ялтиллаб кетган бу сўзнинг қиёфаси қанақа? “Унинг шеърларидан самимият балқиб туради”, деб ёзишади олимларимиз. Ҳеч тасаввур қилолмайман-да. Ёки бу давоми…

Баҳодир Карим. “Бошимни зўр ишга бериб қўйибмен”

Одамни турмушдаги турли ҳолатлар, қувончли ҳодисалар, кўргиликлар шоир қилади, ёзувчига айлантиради. Ҳақиқий санъат асарлари дард, гўзал ҳис-туйғулар маҳсули. Адабиётшунослар ҳам дардли ва туйғун одамлар, бадиий ижод аҳлининг ҳамдардлари… Муайян бир соҳага, дейлик, адабиётга қизиқиш ҳар кимда турлича кечади. Кимдир устозига давоми…

Абдулҳамид Нурмонов. Cўз мулкига сайр

Талабалик ва аспирантлик йилларимизда Эркин Воҳидовнинг номи ёшлар ўртасида жуда шуҳрат топган, шоирнинг, айниқса, “Ўзбегим” қасидаси эл ўртасида оғиздан тушмайдиган бўлиб қолган эди. Шу даврларда мен Эркин Воҳидов қиёфасида, нимагадир, Алишер Навоийни тасаввур қилардим. Ғазалларининг пурмаънолиги, оҳангининг сержилолиги Навоийни эслатаверар давоми…

Умарали Норматов. Заҳматкаш олимнинг шарафли йўли

1972 йилнинг сентябри. Миллий университет ўзбек филологияси факультети биринчи курсида ҳозирги адабий жараён фанидан машғулотлар бошлаганман. Ўн йилдан бери камина олиб борадиган бу курснинг бош вазифаси – филолог талабаларни жорий адабий жараён оламига олиб кириш, уларда сўз санъати ва адабиётшунослик, давоми…

Асад Асил. Чақмоқдек чақнаган ҳаёт

(Сидқий Хондайлиқий таваллудининг 130 йиллигига) Кесакқўрғон мадрасасини аъло даражада имтиёзли тугаллаб, шу билим даргоҳида мударрис домланинг ёрдамчиси вазифасида олиб қолинган мулла Имомали қишлоғига ташриф буюрган эди. Устози йўқлаётганини эшитиб, Мирзоҳид ота хонадонига кириб келганда Ҳазрат домла ташқи ҳовлидаги ўриндиқда хаёлчан давоми…

Муҳаммаджон Холбеков. Кортасарнинг романнавислик маҳорати

Мунаққидлар, одатда, Хулио Кортасарнинг “Сополак ўйини” романини Жеймс Жойснинг “Улисс” ва Герман Гессенинг “Маржонлар ўйини” романлари билан бир қаторга қўйишади. Ва бу бежиз эмас, албатта. Негаки, бу роман Лотин Америкаси “сеҳрли реализм”ининг ўзига хос намунаси тарзида майдонга чиқди. Тан олиш давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Шеъриятимизда Қодирий анъаналари

Абдулла Қодирий ва Эркин Воҳидов Э.Воҳидов ижодининг А.Қодирий меросига алоқадорлиги бир қарашда кўзга яққол ташланмаслиги мумкин, лекин синчиклаб кўздан кечирилганда устоз-шогирд маъносидаги ижодий таъсирланишни кўрмаслик мумкин эмас. Умуман олганда эса, Қодирийдан кейин ўзбек адабиёти майдонига кирган жиддий ижодкорларнинг деярли ҳаммаси давоми…

Улуғбек Долимов. Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий (1889-1929)

Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий — XX аср ўзбек адабиётининг йирик намояндаларидан, шоир, драматург, театр арбоби, педагог. У новатор ижодкор сифатида бадиий адабиётнинг ҳамма турларида қалам тебратди, уни халқ қалбига янада яқинлаштирди. У адабий ижод билан мусиқа, режиссёрлик санъ-атини қўшиб олиб борди, давоми…

Наим Каримов. Абдулла Қодирийнинг Қозон сафари

Халқлар ва адабиётлар ўртасида дўстлик алоқаларининг ўрнатилиши ва камол топишида ёзув маданияти, хусусан араб ёзуви яқин-яқингача ғоят катта роль ўйнаб келган. Бу ёзувнинг асосан ундош товушларни ифодаловчи ҳарфларга асосланганлиги шу ёзувда битилган китобларнинг Ўрта Осиё, Кавказ ва Волга бўйларида яшаган давоми…

Ҳамидулла Акбаров. Адиб тафаккури, актёр талқини (ёзувчи ва ижрочи ҳамкорлиги масалалари)

Ижрочилик санъати ҳамда ёзувчи фаолияти бир-бирига ўхшаш кўринади. Актёр ҳам, адиб ҳам қаҳрамонини, у истиқомат қиладиган медиамуҳитни тасаввур этади, персонажнинг ҳар бир дақиқадаги ҳаётини ҳамда унга жўр бўладиган жисмоний ҳаракатини “кузатиб боради”, ўйлари ҳамда талаффуз этаётган сўзлари бири иккинчисини ифодалашини давоми…