Танқидсиз бир-бирини англаш бўлмайди, бинобарин, бирлик ҳам бўлмайди.
Ф. ЭНГЕЛС
Касални даволаш учун уни аниқлаш, очиш керак ва бу энг қулай ва тўғри йўл ҳисоблаиади.
Ф. Э. ДЗЕРЖИНСКИЙ
Иллатнинг сабабини топиш — деярли унга қарши давони топиш деган сўз.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ
Ўзингнинг эмас, бошқаларнинг янглишишига тоқат қилишинг — буни ҳарҳолда тушуниш ва қадрлаш мумкин, лекин разилликка эса мен тоқат қилолмайман.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ
Ҳар доим тинч ва осойишта бўл, ҳар жойда ширин гапир ва мулойим бўл, қарабсизки, виждонсизлик, алдамчилик, нодонлик учун кенг йўл очиб берилибди: ҳеч ким уни фош ҳам этмайди, ҳақиқатнинг қудратли сўзини айтадиган одам ҳам йўқ.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ
Танқид қоннинг яхши айланишидир, усиз турғунлик ва касалликка чалиниш муқаррар.
Н. А. ОСТРОВСКИЙ
Танқид янгилишишликнинг, гарчи инқилобий бўлса ҳам қуруқ гапнинг душманидир, аммо у ҳақиқатнинг энг муҳим таянчи. У ҳақиқатнинг онаизори ва доясидир; у ҳақиқатнинг ризқ берувчи дўстидир. Ҳақиқат танқид билан тирик.
Г. В. ПЛЕХАНОВ
Биз камчиликларимизни кўрсатган кишилардан миннатдор бўлишимиз керак.
Б. ПАСКАЛ
Энг буюк даҳо ҳам ўз баркамоллиги ва камчиликларини кўрсатувчи танқидга муҳтож.
Н. А. БЕСТУЖЕВ
Мен умрим давомида ихлосмандларимга қараганда танқидчи дўстларимдан, айниқса уларнинг танқиди мулойим ва дўстона сухан билан изҳор этилганда, кўпроқ фойда олганман.
М. ГАНДИ
Доно одам ҳар доим ўзига ҳужум қилганлар томонини олади, чунки у ўз камчиликларини тушунишда улардан ҳам кўпроқ манфаатдордир.
Р. ЭМЕРСОН
Камчиликларимизни билиб олсак, энди улар бизга зарар келтиролмайди.
Г. ЛИХТЕНБЕРГ
Бўялмаган аччиқ ҳақиқатнинг юзига тик қарамоқ учун мард бўлмоқ керак.
В. И. ЛЕНИН
Иллат билан қатъий кураш олиб бормоқ учун уни қўрқмай тан ола билиш керак.
В. И. ЛЕНИН
Чириган, ҳаво кириши билан тўзонга айланадиган Миср мўмиёсига ўхшаш одамгина танқид тегишидан қўрқади.
Д. И. ПИСАРЕВ
Чириган нарсага қўл теккизиб бўлмайди.
В. ШЕКСПИР
…Агар биз ҳатто аччиқ ва оғир ҳақиқатни ҳам тўппа-тўғри айтишдан қўрқмасак, биз ҳамма нарсани ва ҳарқандай қийинчиликларни енгишни ўрганиб оламиз, албатта ва сўзсиз ўрганиб оламиз.
В. И. ЛЕНИН
…Ошкоралик шундай бир тиғки, ўзи етказган жароҳатни ўзи даволайди.
В. И. ЛЕНИН
Одамларни аслида қандай бўлсалар ўшандайлигича кўрсатиш билангина уларни тузатиш мумкин.
П. БОМАРШЕ
Иллатга қарши курашиш керак. Иллатга чидаб бўлмайди. Иллат билан муроса қилиш — ўзини-ўзи ахлоқсиз кишига айлантириш демакдир.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ
Одамларнинг раъйига қарши ўлароқ, уларни қутқариш журъатига эга бўлиш керак.
Р. РОЛЛАН
Одамга ўзининг кимлигини кўрсатиб берсангизгина у ўзини енгил ҳис этади.
А. П. ЧЕХОВ
Одамни қутқариш учун унинг жонини оғритиш ҳам мумкин.
ПУБЛИЛИЙ СИР
Ҳақиқат раҳмдилликдан баланд туради.
М. ГОРКИЙ
Ҳақиқатни гапириш — ҳар кимга ҳам насиб этавермайди!
М. ГОРКИЙ
Танқид қилиш ҳуқуқига эга бўлиш учун бирор-бир ҳақиқатга ишониш керак.
М. ГОРКИЙ
Фақат севган одамгина койиш, панд бериш ҳуқуқига эга.
И. С. ТУРГЕНЕВ
Ишдаги хатони топиш — ҳали бу ўша ишнинг буткул норасо эканлигини исботлаш эмас.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ
…Тўла тузатилган хатоларни алоҳида зарурат бўлмаганда ҳам эслайвериш тўғри эмас.
В. И. ЛЕНИН
Ўрнида айтилмаган ҳақиқат ёлғондан ёмон, вақтида кўтарилмаган масала фақат чалғитади-ю, халақит беради.
И. С. ТУРГЕНЕВ
Одамларга ҳақиқатни айтишга ўрганиш учун киши ўзига ҳақиқатни айтишни ўрганиши керак.
Л. Н. ТОЛСТОЙ
Ақлнинг адашганлигини қаҳру ғазаб билан эмас, олижаноб эҳтирос билан кўрсатиб бериш зарур.
Н. М. КАРАМЗИН
Танқид ёмонликни қоралаши билан бирга, нима қилганда ўша ёмонлик бўлмаслигини кўрсатсагина самарали бўлади.
Л. Н. ТОЛСТОЙ
Хатони сезиш унча қийни эмас; бамаъни одамни ажратиб турадиган хусусият ўша хатодан тузукроқ йўл топиб беришидир.
М.В.ЛОМОНОСОВ
Бундай қилма, дейиш етарли эмас. Мана бундай қил, деб қўшиб қўйиш ҳам керак.
М. ГОРКИЙ
Фақат инкор қилишни биладиган ақл қашшоқлашиб, охири қурийди.
И. С. ТУРГЕНЕВ
Ҳайҳот, энг қийини, узоқ йиллар давомида ҳар куни меҳнат қила билиш жасоратидир. Камчиликлар ҳақида шовқин-сурон кўтариш — бунинг учун катта ақлнинг кераги йўқ. Сафсата ва қуруқ гап ҳақиқатан ҳам нафратга лойиқ. Гапдан кўра иш қилиш керак.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ
Меъёридан ортиқ берилган доридан наф бўлмагани сингари адолат меъёри чегарасидан чиққан дашном ва танқиддан ҳам наф йўқ.
А. ШОПЕНГАУЭР
Билмай хато қилиб қўйган одамларга унча ғазаб сочмаслик керак.
СОФОКЛ
Баъзан сукут ҳам энг қаттиқ танқид ўрнига ўтади.
Ч. БАКСТОН
Ўзгаларнинг иши тўғрисида қаттиқ гапирган одам ўзининг иши ҳам бошқаларникидан яхшироқ бўлишини ўз зиммасига юклайди.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ
Биз кўпинча бошқаларнинг нуқсонини гапирамизу, лекин ҳаммавақт ҳам улардан ибрат олиб, ўз камчиликларимизни тўгрилайвермаймиз.
Ф. ЛАРОШФУКО
Бошқаларнинг камчилигини ипидан-игнасигача кўриб, ўзиникига эътибор бермаслик юзсизликдир.
ДЕМОКРИТ
Одам айни ўзини жуда қаттиқ танқид қилиши керак, айни ўзига энг қатъий талаб қўймоғи лозим, акс ҳолда, тўгри йўлдан тойиб ботқоққа қулаши ҳеч гап эмас.
К. ЛИБКНЕХТ
Ўзгалар сенга шафқатсиз бўлишини истамасанг, ўзинг ўзингга шафқатсиз бўл.
Л. М. ЛЕОНОВ
Ёшлигингдан яқин кишиларингнинг гуноҳини кечишга, ўз гуноҳингни эса мутлақо кечирмасликка ўрган.
А. В. СУВОРОВ
Ҳақ йўлида урилган ҳар бир зарба нафақат болғадек, айни пайтда босқонга ўхшаб ҳам қаттиқ бўлиши керак.
Ж. ХОЛЛЕНД
Ҳақиқат баъзан нафрат туғдиради.
ТЕРЕНЦИЙ
Ҳақиқатни ёмон кўрадиган одамлар уни дадил айтадиганларни ҳам ёмон кўрадилар.
ФЕЛЕНОН
Шундай одамлар борки, уларга ҳар қандай тўгри сўз ҳам қанчалик мулойим айтилмасин, оғир ботади.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ
Ўзлари ҳақидаги бор ҳақиқатни чин юракдан эгаитадиган одамлар камдан-кам учрайди.
Ф. ЛАРОШФУКО
Ярамаслар, зулмкорлар, талончилар ҳокимияти учун ҳақиқат ҳамиша хавфлидир. Шунинг учун ҳақиқатни бостирадилар.
Ю. ДЕБС
Қабиҳликни келтириб чиқарадиган шароитларга тегмай туриб, ҳақиқат талаб қилиш, ёмғир ёғаётганда тош ётқизилмаган кўчада лой бўлмаслигини талаб қилиш билан баравардир.
Д. И. ПИСАРЕВ