«Балли» дедим — банд бўлдим.
Болада гина бўлмас.
Бошлиқ тўра бўлса,
Лаганбардор кўпаяр.
Боғингда ўригинг бор,
Саломинг-алигинг бор.
Буғдой нонинг бўлмаса ҳам,
Очиқ юзинг бўлсин.
Гоҳ — пирдан, гоҳ — муриддан.
Гўшт суяксиз бўлмас,
Шоли — курмаксиз.
Давлат келса, йўл очар,
Давлат кетса, дўст қочар.
Деҳқон эмас, кетмон чопиб нон бермаса,
Ошиқ эмас, ишқ йўлида жон бермаса.
Ер ёмони — бозор жой,
Чўп ёмони — қўға,
Одам ёмони — сипоҳи.
Етса — мол, етмаса — жон.
Ёш кўздан эмас, юракдан чиқар.
Инсон қалби қуёшдан ёруғ.
Ихлос билан ёпишсанг,
Тақир ердан чанг чиқар.
Ихлос билан йиғласанг,
Сўқир кўздан ёш чиқар.
Ихлос — халос.
Ихлос қилсанг, чўпдан топасан.
Чақиниб турган чаёндан
Биқиниб ётган илон ёмон.
Юзи очиқнинг тилл узун.
Юрак тоза — тилак тоза.
Ялтироқ нарса олтин бўла бермас.
Яхшиликни унутма,
Ёмонликни кўзда тутма.
Ўхшамагин тулкига,
Қоларсан кўп кулкига.
Ўғлимнинг суюқ оши,
Ичида қайроқ тоши.
Ўғри ўла-ўлгунча тўғриман дер.
Қалб кўздан олдинроқ кўрар.
Қалбакилик бир кун қувонтирса,
Минг кун мункайтирар.
Қалбинг тоза — умринг тоза.
Қўрқмасанг, шивирлама.
Ҳамма гап писмиқдан чиқар.