Армондан қолсанг ҳам, дармондан қолма.
Арпасиз от довон ошолмас.
Арслон хуружи шерда,
Шер хуружи эрда.
Арслоннинг бўкиргани — тўнғизнинг ўлгани.
Бағридагини олдирган оғзидагини олдирар.
Биров сўраб ейди,
Биров бураб ейди.
Бойнинг ити ҳурағон,
Оти юрағон бўлар.
Бойнинг иши фармон билан,
Йўқнинг иши армон билан.
Бор етти пуштини қўллар.
Борида — бўри,
Йўғида — шўри.
Борнинг косаси қирга қараб юмалар.
Буиганинг кўзига игна хари бўлиб,
Чумоли фил бўлиб кўринар.
Бўри ови — ўртада,
Қузғун ови — тепада.
Бўри қариса ҳам битта қўйга кучи етар.
Бўш ёғочни қуит ер.
Бўш келганни бўри босар.
Бўш омборнинг қулфи бўлак.
Бўш қоп тик турмас.
Дарахтнинг юмшоғини қурт ер.
Деворда унган гиёҳнинг
Бир шамоллик ҳоҳ бор.
Ётаверсанг ёв олар,
Индамасанг — дов.
Ётган ёвга ёқар.
Ёш зеҳн — қайнар булоқ.
Жалада қолган ёмғирдан қўрқмас.
Жин кўзига чирманда — чорвоқ.
Жўмард йўқлигини билдирмас,
Тулпор — очлигини.
Заргарнинг минг ургани —
Чилангарнинг бир ургани.
Зари борнинг зўри бор.
Зарли зарига ишонар,
Зарсиз — кучига.
Зўр зўрни кўрганда бўйнини қисар.
Зўр овчи шер отар.
Зўрдан зўр чиқса, зўр думини қисар.
Зўринг бўлса, уй қуриб кўр,
Заринг бўлса, тўй қилиб кўр.
Зўрнинг кучи тегирмон юритар.
Зўрнинг тоши қирга юмалар.
Игнадек тешикдан туядек совуқ кирар.
Игначининг минг ургани —
Темирчининг бир ургани.
Икки нор уришса,
Ўртада чивин ўлар.
Икки туйғун ёприлса, ғознинг шўри.
Илигинг қуриса ҳам, йўлдан қолма.
Илон юз йил яшаса — аждаҳо,
Минг йил яшаса — юҳо.
Инсон қилолмайдиган иш йўқ.
Инсоннинг жони — тошдан қаттиқ,
Кўнгли — гулдан нозик.
Ип ингичка еридан узилар.
Ипни ипга қўшсанг, арқон бўлар.
Ит енгганини талар.
Ит эгасига суяниб ҳуради.
Ит ҳурса ҳам, ой сесканмас.
Йигит қўлин тенги йўқ.
Йигитга ё зар керак, ё — зўр.
Йигитнинг зўри ер очар.
Йўлбарс қирққа кирса ҳам, ейиши — анг,
Қарға мингга кирса ҳам, ейиши — гўнг.
Калит қулфдан кучли.
Катта дарахтнинг сояси ҳам катта.
Кемали келса, қайиқли қочар.
Кучи етмаган тўғаноқ солар.
Кучи йўқ курак синдирар.
Кўз етмаган жойга сўз етар.
Кўз ёши тошни эритар.
Кўнгил қаноти осмондан катта.
Кўп ботирдан ёв кетар,
Кўп чечандан дов кетар.
Минг дарахтнинг бошини бир болта чопар.
Минг қарғага бир кесак.
Мисгарнинг минг ургани,
Босқончининг бир ургани.
Моли борнинг ҳоли бор.
Молсиз киши — жонсиз киши.
Одам тошдан қаттиқ,
Пахтадан — юмшоқ.
Озман ҳўкиз ўзидан қўрқиб новвосга эргашар.
Ой ёруғи — оламча,
Шам ёруғи — айвонча.
Ойни этак билан ёпиб бўлмас.
Ола кўздан олғир бўлса ҳам, арслон бўлолмас.
Ола тўғаноқ олғир бўлса ҳам, қарчиғай бўлмас.
Оломондан қочган қутулмас.
Ориқ отга қамчи ҳам юк.
От бўлари қулунлигидан белгили,
Эр бўлари лўлалигидан белгили.
Ота қарғиши — ўқ,
Она қарғиши — дўқ.
Отанг билан мақтанма,
Отинг билан мақтан.
Отанг эрдир,
Сен ҳам эрдек қилиқ қил.
Отдан отнинг чопиши ортиқ,
Эр йигитнинг топиши ортиқ.
Оти йўқ той қўшар,
Қуроли йўқ асир тушар.
Отнинг одими катта,
Туянинг — товони.
Офтобни қўл билан яшириб бўлмас.
Пул — белга қувват, бошга — тож.
Пул замбурнинг нишини қайтарар.
Сичқон назарида мушукдан зўр махлуқ йўқ.
Сичқонга мушук арслон бўлиб кўринар.
Сичқоннинг қарғиши мушукка ўтмас.
Терак теракни йиқар.
Тил билан тикан тортиб бўлмас.
Тирноғи бўлмаса, йўлбарс ҳам ожиз.
Товуқнинг учгани томгача.
Томчи тош тешар.
Тош тушган ерида оғир.
Тоғни занжир очолмас,
Денгизни қайиқ бузолмас.
Туя чўкса, туки қолар,
Агар ўлса, юки қолар.
Туяни шамол учирса,
Эчкини осмонда кўр.
Тўқмоқ кучли бўлса,
Юнг қозиқ ерга кирар.
Уйқу арслонни ҳам йиқитар.
Уйқу ўлим билан тенг.
Уйқу уйқунинг шериги.
Уюрни шамол учирса,
Дўппингни осмонда кўр.
Чаён чўққа тушса,
Ўз нишини ўзига санчар.
Чимхўр ҳўкиз очдан ўлар.
Элнинг кучи — эллик ботмон.
Эр бор ерда зўр бор.
Эр йигитнинг қуввати — эл қуввати.
Эчкига жон қайғуси,
Қассобга — мой.
Эшакнинг югуриги — отнинг оқсоғи.
Юк оғирини нор кўтарар.
Ўз жойида лайча ҳам шер.
Ўлар тўнғиз қайноқ сувдан тап тортмас.
Ўлар ҳўкиз болтадан қайтмас.
Қайнаб турган булоқни
Куч билан тўсиб бўлмас.
Қалам кучи фармон билан,
Қилич кучи дармон билан.
Қалам қиҳчдан ўткир.
Қаламнинг ишини қилич қилолмас.
Қаламнинг учи — қиҳчнинг кучи.
Қирқ игна бир жуволдиз бўлмас.
Қуролда қирқ кишининг кучи бор.
Қурол-яроғсиз сарбоз —
Думсиз, оёқсиз ғоз.
Қўй қарғиши бўрига ўтмас.