Эҳтиёткорлик ва эҳтиётсизлик ҳақида мақоллар

Авайлаб сўзла сўзингни,
Деворнинг ҳам қулоғи бор.

Авайлаб учмаган қуш
Қанотидан айрилар.

Аввал отингни тақала,
Кейин йўл тарда.

Аёлнинг нозидан қўрқ,
Аҳмоқнинг — сўзидан.

Айиқни йўқласанг, таёқ ол.

Айтган жойнинг завқи бор,
Айтмаган жойнинг — хавфи.

Айтган сўзни ютиб бўлмас.

Айтилмаган сир — дилингнинг сири.
Айтган сўнг сен — сирнинг асири.

Айтилган сўз — отилган ўқ.

Айтилмаган сўзни айттириб бўлар,
Айтилган сўзни қайтариб бўлмас.

Айтмас ерда оғзингни тий,
Меҳмонга борганда — нафсингни.

Араб бор ерга қараб бор.

Арпа пишар, ишинг тушар.

Асраган тўқлини бўри емас.

Аччиқ келса, ақл кетар,
Ақл келса — аччиқ.

Аччиқ ўйин ширин турмушни бузар.

Бало кўзга кўринмас,
Хато қўлга илинмас.

Бало на ерда — оёқнинг остида.

Бало тегмаса, балода не ишинг бор.

Бало хавфидан балонинг ўзи яхши.
Балодан авлиё ҳам қочар.

Беришда бир сана,
Олганда — икки.

Билак бир, бармоқ бошқа.

Билгандан билмаганинг кўп,
Кўргандан — кўрмаганинг.

Билганинг — бир тўққиз,
Билмаганинг — тўқсон тўққиз.

Билганинг дарё бўлса,
Билмаганинг — денгиз.

Бир алдансанг, юз алданасан.

Бир кўрдан қўрқ,
Бир — кардан.

Бир очга тегма,
Бир — яланғочга.

Бир оғиздан бол ҳам томар, заҳар ҳам.

Бир сават тухумга бир тепки кифоя.

Бир чарчаганга тегма,
Бир — оч қолганга.

Бир юзингни урушга қўй,
Бир юзингни — ярашга.

Бир янги уйлангандан қўрқ,
Бир — янги бойигандан.

Бир ўлганга тегма,
Бир — куйганга.

Бировнинг айбини сенга айтган,
Сенинг айбингни ҳам бировга айтар.

Бияни ишлатсанг, қулундан айриласан.

Бозор кўрган эчкидан қўрқ.

Бол тотли деб бармоғингни чайнама.

Болани бола дема, панд ейсан.

Боласини мақтаган онадан қўрқ.

Босар изинг кўриб бос,
Орқа-олдинг билиб бос.

Бош бошлар, оёқ ташлар.

Бош яраси тузалса ҳам,
Дил яраси тузалмас.

Бошга бало тошдан келар.

Буқа шохидан илинар,
Одам — тилидан.

Бўйдоқнинг ақҳ — икки кўзида.

Бўри йўқ дема, бўрк остида,
Ёв йўқ дема, жар остида.

Бўрини тўқ дема,
Душманни йўқ дема.

Васиқанг куйди — ҳаққинг куйди.

Воввулаган ит қопмас,
Ҳиппакисидан қўрқ.

Гап бир айтилади,
Қилич бир чопилади.

Гап бузов эмизар,
Бузов калтак егизар.

Гапирганда ўйлаб гапир,
Юзинг шувит бўлмасин.

Гуппинг қалин бўлса ҳам, қишдан қўрқ,
Дўппинг қалин бўлса ҳам муштдан қўрқ.

Гўшт суяксиз бўлмас,
Шоли — курмаксиз.

Дард келар-у дард кетар,
Жон қадрини англатар.

Дарди йўқнинг олдида
Бошим оғриди дема.

Дардсиз бошингни дардга солма.

Дашт бўрисиз бўлмас,
Эл — ўғрисиз.

Девона ҳам хуржунини бир марта йўқотар.

Девор шоҳид сўзингга,
Эҳтиёт бўл ўзингга.

Деворнинг кўзи бор,
Сархолнинг — қулоғи.

Деворнинг орқасида киши бор.

Деворнинг сичқони бор,
Сичқоннинг қулоғи бор.

Дилнинг калити — тил.

Душманинг битта бўлса ҳам эҳтиёт бўл.

Душманинг куя бўлса ҳам, туя бил.

Душманинг мўр бўлса,
Мўрдек ҳазар қил.

Душманинг сичқонча бўлса ҳам,
Кучинг арслонча бўлсин.

Душманинг учта бўлса,
Иккитаси билан дўст тутин.

Душманинг иккита бўлса,
Биттаси билан дўст тутин.

Душманингга кимхоб кийгиз,
Дўстингга — алак.

Душманингга шакар бериб жонини ол.

Душманни кучсиз дема,
Кучим кўп учсиз дема.

Душманнинг бири ҳам хатар.

Душманнинг совғасидан қўрқ,
Муғамбирнинг — навҳасидан.

Дўстинг ҳам — тил,
Душманинг ҳам — тил.

Дўстингга дўст бўл,
Душманингга — зийрак.

Дўстингга ҳазил қилма,
Оқибати уришдир.

Душманингнинг мақсади
Аҳволингга кулишдир.

Дўстингни дўст билма,
Дўстингнинг ҳам дўсти бор.

Дўстнинг кўзи айб кўрмас.

Ел иши — совурмоқ,
Олов иши — қовурмоқ.

Ердан топсанг санаб ол,
Дўст қилсанг — синаб.

Ерни тепма жони бор,
Уриб турган қони бор.

Еттининг бири — айёр.
Еттининг бири — Хизр.

Ёв ёқадан олар,
Ит — этакдан.

Ёв кетса ҳам, қиличинги занглатма.

Ёв сирини ёв билмас.

Ёвга жонингни берсанг ҳам, сирингни берма.

Ёвга сўзинг чин айтма,
Чин айтсанг ҳам, сир айтма.

Ёйилган гап йиғилмас.

Ёмон кунда ётиб тин.

Ёмоннинг совунида кир ювма.

Ёндашмагин ёмонга,
Рангинг ўхшар сомонга.

Ётган илонга тегма.

Ётган илоннинг қуйруғини босма.

Ёшингни ошир,
Давиатингни яшир.

Иззат тиласанг, кўп дема,
Сиҳат тиласанг, кўп ема.

Икков олдида билиб айт,
Учов олдида ўйлаб айт.

Илондан қўрққан ола чилвирдан ҳатламас.

Илонни қўйинда сақлаб бўлмас.

Илоннинг боласи — илон,
Чаённинг боласи — чаён.

Илоннинг заҳри чиқар,
Тилнинг заҳари чиқмас.

Илоннинг заҳри ёмон,
Золимнинг қаҳри ёмон.

Илоннинг суймас ўти
Инининг оғзида битар.

Илоннинг усти зар,
Ичи — заҳар.

Индамасанг, уйдай балодан қутуласан.

Индамасдан иш чиқар.

Ит қопмас,
От тепмас дема.

Ич сирингни отангга ҳам айтма.

Ичи қалтироқдан қўрқ,
Сирти ялтироқдан қўрқ.

Ичинг оғриса, қараб е.

Ишонмагин дўстингга,
Сомон тиқар пўстингга.

Йиғинга кирганда тилингни тий,
У ёғини ўзинг биласан.

Йўлда қўшилган — дўст бўлмас.

Йўли бошқага юкингни қўшма.

Йўғинг топилгунча, боннгни йўқотма.

Карнайчидан ошнанг бўлса,
Қулоғингга пахта тиқ.

Касалингдан илгари кафан тайёрла.

Каттага тегма — йиғларсан,
Кичикка тегма — уяларсан.

Кафил бўлгунча, кафтинг билан чўғ ушла.

Кафил бўлган кафансиз кетар.

Келинингни қарғама, ўғлингга тегар,
Куёвингни қарғама, қизингга тегар.

Кийимни янгилигидан сақла.

Обрўни — ёшликдан.

Кирма санамнинг уйига,
Санам солар ўз куйига.

Кичкина юкка туя тиз чўкар.

Киши оласи ичида,
Йилқи оласи ташида.

Киши йўқ деб сўзлама,
Оғзинг ёмон ўрганар.

Уй овлоқ деб сўзлама,
Ёмон одам ўрганар.

Косибнинг ёнидан бир қулоч нари ўтир.

Кўзинг оғриса, қўлингни тий,
Тишинг оғриса — тилингни.

Кўкка тупурма, юзингга тушар,
Нотўғри гапирма, бошингга тушар.

Кўнгилнинг қолиши — шишанинг синиши.

Кўнглинг билан эшит, қулоқ алдайди,
Ақлинг билан кўр, кўз алдайди.

Кўп ёмғир ерни бузар,
Кўп гап элни бузар.

Кўпга кесак отма, кўмувсиз қоласан.

Кўр ҳассасини бир марта йўқотади.

Кўрга тутқазма,
Карга эшиттирма.

Кўрдим деган — кўп сўз,
Кўрмадим деган — бир сўз.

Кўрдим дедим, тутилдим,
Кўрмадим дедим, қутулдим.

Кузги совуқдан кун бўйи қоч.

Кулдан торн ёпма.

Кулиб боққан одамдан қўрқ,
Очилиб ёққан ҳаводан.

Кулма қўшнингга,
Қайтиб келар бошингга.

Кун кўраман десанг, эрта тур.

Руннинг кўзи бор,
Туннинг — қулоғи.

Кучим бор деб кучанма,
Кучсиз сени қуи этар.

Кўз дарди кўринар,
Кўнгил дарди кўринмас.

Кўз — нур уяси,
Кўнгил — сир уяси.

Кўза кунда синмайди,
Кунида синар.

Кўринганни дўст билма.

Кўриниб бало келмайди,
Балонинг бари тилингдан.

Кўринмас бало — оёқ остида.

Кўрмаган ернинг чуқури кўп.

Кўсани уйга киргазма,
Тагини ерга тегизма.

Майиз есанг, чўпи бор,
Олхўри есанг, думи бор.

Мақтанма ғоз,
Ҳунаринг оз.

Мевасини десанг, гулини асра.

Мен қиламан икки,
Келиним қилади етти.

Мол олсанг, таниб ол,
Танимасанг, тарғил ол.

Мол ўғрисидан қўрқма,
Сўз ўғрисидан қўрқ.

Мунгли ишинг бўлмаса,
Буғли ошинг ташлама.

Ноннинг икки кунлигини е,
Гўштнинг — бир кунлигини.

Обрў мисқоллаб келар,
Қадоқлаб кетар.

Обрўли обрўйидан қўрқар,
Беобрў нимадан қўрқар.

Одам оғзидан,
Мол бўғзидан осилар.

Одам тилидан топар,
Ҳайвон мўгизидан.

Одам шайтони — одам.

Оёғидан қулаган туради,
Оғзидан қулаган турмайди.

Ойда доғ бўлса-бўлсин,
Кишида доғ бўлмасин.

Олдингга бир қарасанг,
Орқангга ўн қара.

Олманинг қизилига ишонма,
Душманнинг — дўстлигига.

Олов билан ўйнашсанг,
Оқибати куярсан.

Олов — тилсиз ёв.

Оловнинг тиши йўқ,
Ҳўл-қуруқ билан иши йўқ.

Орачига олти мушт.

Осмонга отган тошинг,
Қайтиб тушиб ёрар бошинг.

От ҳам берма,
Отингни ҳам кўрсатма.

Ота душмани дўст бўлмас.

Отанг қози бўлса ҳам, гуноҳкор бўлма.

Отган ўқни қайтариб бўлмас.

Отингни аясанг, йўлга қараб юр.

Отингни яхши кўрсанг, айилини маҳкам торт.

Офат кўрмай десанг, ҳушёр бўл.

Очиқ қозонга ит тегар.

Очни ишлатма,
Тўқни қимирлатма.

Очнинг аччиғи ёмон.

Ош ҳам қарз, тош ҳам.

Ошиқнинг кўзи кўр.

Ошкора дўқдан қўрқма,
Яширин туҳматдан қўрқ.

Оқ итнинг кетидан оқсоқ ит.

Оғзингни очгунча кўзингни оч.

Оғзингни эшитиб юр,
Нима деганингни биласан.

Оғиз — айғоқ, тил — тойғоқ.

Оғиздан чиққан гапнинг ҳазили йўқ.

Оғизликка олдирма,
Оёқликка тептирма.

Паст кўчадан пиёда ўтма.

Писмиқ, телба фарқ қилар,
Тинч оққан сув ғарқ қилар.

Пичоқни аввал ўзингга ур,
Оғримаса бировга ур.

Пойдеворнинг тагини ишла.

Пушаймон — сўнгги душман.

Расамадинг ёнингда бўлса,
Отинг йўлда қолмас.

Санамай саккиз дема,
Ўйламай — ўттиз.

Сар берсанг бер, сир берма.

Сафар борсанг, сарисин сина,
Сарисин синамасанг, барисин сина.

Сафарга чиқсанг, билиб чиқ,
Йўл тўнингни кийиб чиқ.

Сақланган соғ,
Сақланмаганнинг юраги доғ.

Сақланганга бало йўқ,
Сақланмаганга даво йўқ.

Сақланмаган алп жардан қулар.

Севиб олмасанг ҳам, синаб ол.

Секин ёққан ёмғирдан қўрқ,
Кулиб боққан — ҳокимдан.

Сен бировни хўрлама,
Сени ҳам хўрловчилар бор.

Сен бўрини аясанг,
Бўри cени талар.

Сен синамасанг, у синар.

Синаган йўлингдан қолма,
Синамаган йўлингга борма.

Синалмаган фариштадан
Синалган шайтон яхши.

Синамаган дўстингга сир айтма.

Синалмаган отнинг сиртидан ўтма.

Синамаса, эр алданур,
Сақланмаса — эл.

Синамасдан ёр қилма.

Сипоҳидан ошнанг бўлса,
Ёнингда ойболтанг бўлсин.

Сипоҳининг боши кўприкбўлса ҳам, босиб ўтма.

Сипоҳининг тўйига борма,
Аҳмоқнинг — уйига.

Сир берувчи бўлма,
Сир олувчи бўл.

Сир бой бердинг — бош бой бердинг.

Сир учини сўз очар,
Сир очгандан эл қочар.

Сирни айтма дўстингга,
Сомон тиқар пўстингга.

Сирни сукут сақлар.

Ситтинг синса ҳам, сирингни берма.

Сиртлон сирини бермас.

Сув келмай, банд ташла.

Сувга суянма, ёвга сиғинма.

Сувдан бурун бўғот сол.

Сувдан илгари — тўғон,
Балодан илгари — садақа.

Сувнинг секин оққанидан қўрқ,
Одамнинг ерга боққанидан қўрқ.

Сузағон сигирга яқинлашма.

Сутдан оғзи куйган, қатиқни пуфлаб ичар.

Тангри асраган тўқлини бўри емас.

Тандир олсанг, қоқиб ол,
Хотин олсанг, боқиб ол.

Темирнинг кичиги ҳам — темир,
Сирнинг кичиги ҳам — сир.

Тепмас от йўқ,
Қопмас ит йўқ.

Тешик кўприкдан эшак ўтмас.

Тикан босган қадамини билиб ташлар.

Тиканнинг кўзи бор,
Деворнинг қулоғи бор.

Тил — бало, тиш — қалъа.

Тил сақлаган сир сақлар.

Тил сақлаган ўйланар,
Тилдан озган бойланар.

Тил — суяксиз, тиш — қалъа,
Тил ёмони — бир бало.

Тилга тиш — қалъа,
Кўзга — қош.

Тилдан тойган йиғлайди,
Тилини тийган гуллайди.

Тили узун хашак ер,
Тили калта яшаб ер.

Тили узуннинг умри қисқа.

Тилинг билан кўнглингни бир тут.

Тилинг қисқа бўлса,
Қўлинг узун бўлади.

Тилингни ботир қилма,
Ўзингни ботил қилма.

Тилингни тий, тишинг синмасин.

Тилини тийган бошини қутқарар.

Тилнинг бўши бошга етар.

Тишгинамдан розиман,
Оғизгинамнинг қалъаси.

Тилгинамдан қўрқаман,
Бошгинамнниг балоси.

Том бошида киши бор.

Томирингни мақтама,
Ёмон чиқса қайтасан?

Томоғингга қилтаноқ кетса,
Айронни ҳам чайнаб ичасан.

Томчи томиб бўлгунча,
Дарё оқиб бўлади.

Ноқобилга сир айтма,
Ҳар томонга ёяди.

Топиб олдим деб суюнма,
Таниган олиб қўяр.

Тоққа чиқсанг, товонингга қараб чиқ.

Тоғ қояси ухламас.

Тузоқдан бир марта қўрққан қуш,
Қирқ йилгача айри ёғочга қўнмас.

Тутга чиқсанг, пўстинингни олиб чиқ.

Тушингни ҳазилкашга айтма.

Туя кўрдингми, йўқ,
Бия кўрдингми, йўқ.

Туяга кишан сол-да,
Таваккални худога қил.

Уй сири — ёпиғлик қозон.

Уй ўзимники дема,
Уй орқасида киши бор.

Уйда ётма, сел олар,
Тепада ётма, ел олар.

Уйда оғзин ёпмаган,
Тўйда бирин топмаган.

Фалокат оёқ остида.

Фалокат қош-қовоқ орасида.

Фолга инонма, сувга суянма.

Хавфинг қайдан бўлса, хатаринг шундан.

Хасни хор кўрма,
Кўзингга тушса, кўр қилар.

Хотинни танлаб ол,
Гулни — ҳидлаб.

Чирмандани қаттиқ урма,
Чирманда ҳам теридан.

Холажон, деб тегишма,
Балога қоласан эридан.

Чопқирга ҳам тумор бор.

Чуқур қазисанг, ўз бўйингга ўлчаб қаз.

Чўлда қўйим бор дема,
Кўлда ерим бор дема.

Чўпни кўрсанг,
Хизр бил.

Чўпни хўрласанг, кўзга зиён,
Тишни хўрласанг — сўзга.

Шакарли тилга ишонма.

Шивирлашган уч бўлса, сир ётмас.

Ширин гапга учма,
Мақтаганни қучма.

Эгаси минг пойласин,
Ўғри бир пойласин.

Эгасиз эшакни бўри ер.

Эр янглишиб қўлга тушар,
Қуш янглишиб тўрга тушар.

Эшиги ёмоннинг тўрида ўтирма.

Юввошдан йўғон чиқар,
Чиқса ҳам ёмон чиқар.

Юввошнинг мугузи — ичида.

Юзсиз кишига юзланма.

Юрганда оёғингни эҳтиёт қил,
Гапирганда — тилингни.

Ялангоёқнинг чўпдан хавфи бор.

Яланғочни урсанг, пўстинли қочар.

Ялқов билан анқов,
Душман учун катта ов.

Янтоқнинг ёғи йўқ,
Душманнинг — соғи.

Яқиндагини бўри олмас.

Ўзбекка салом бердим,
Ўн танга товон бердим.

Ўзингга эҳтиёт бўл,
Қўшнингни ўғри тутма.

Ўзингга ўзингни мақтагандан қўрқ.

Ўзингдан ёмон чиқмасин,
Ётдан ёмон келмасин.

Ўзингни бил, ўзгани қўй.

Ўйин туби ўт бўлар.

Ўйиндан ўқ чиқар.

Ўйламай сойга тушдим,
Энди менга қир қайда.

Ўйнаб айтсанг ҳам, ўйлаб айт.

Ўлармоннинг ўзидан қўрқма, кўзидан қўрқ.

Ўлгиси келган шақал Инига қараб увиллар.

Ўнг кўзинг сўл кўзингга соқчи бўлсин.

Ўнг қўлинг берсин,
Чап қўлинг билмасин.

Ўнни кўр, бирни ол.

Ўртага тушгандан ўт ушлаган яхши.

Ўртага тушма, ўртанасан.

Ўт билан ўйнашган ёнар.

Ўғри ўғри эмас, мол эгаси ўғри.

Қайтган қўйга қашқир ўч.

Қайтиб келар эшигингни қаттиқ ёпма.

Қамчи берма яхши бўлса отингга,
Ишонмагин милтиқ билан хотинга.

Қизи бор қизи борга кулмасин,
Ўғли бор — ўғли борга.

Қизи бор қисиб гапирсин,
Ўғли бор — ўйлаб.

Қиморбозга дўст бўлма,
Кўрган ерда пул сўрар.

Қоровулнинг уйқуси — ўғрининг чироғи.

Қурумсоққа ишонсанг, қўлдагидан ажрайсан.

Қўл билан бериб, оёқ билан югурма.

Қўлни ювсанг кир кетар,
Айтиб юборсанг — сир.

Қўримтани қўзғатма.

Қўшнинг кўр бўлса, кўзингни қис,
Душманинг кар бўлса, тилингни тий.

Ҳазил билан мазахга етибди,
Мазах билан дўзахга етибди.

Ҳазил, ҳазилнинг таги зил.

Ҳазилдан зил чиқар,
Зилдан — зилзила.

Ҳийласиз ботир ўзини ёвга олдирар.

Ҳушёрлигинг — тинчлигинг.

Беғамлигинг — ўлганинг.

Ҳушёрлик — мустаҳкам қўрғон.

ҲушёрУк — умр посбони.

Ҳушёрни ёв босмас,
Ёв босса ҳам, дов босмас.