Сўфий ва Бағдоддаги асалфуруш ҳикояти

Бир сўфий Бағдод қўчаларидан ўтарди, шунда бир одамнинг:
– Асалим бор, арзонга сотаман, – деган овозини эшитди.
Сўфий унинг олдига бориб деди:
– Эй фалон, ҳеч нарсани ҳеч нарсага берасанми?
Асалчи деди:
– Нари тур, сен девонамисан, ҳеч жаҳонда ҳеч нарсага бир нарса берадими?
Ғойибдан овоз келди:
– Эй сўфий, турган жойингдан бир қадам пастга тушиб, хонага кир, мен ҳеч нарса учун истаган нарсангни бераман. Аллоҳнинг раҳмати мунаввар қуёшдир, у барча зарраларни ёритади. Унинг раҳматини кўрким, бир кофир киши учун Пайғамбар билан ҳам эътирозга борди.

Фаридуддин Атторнинг “Мантиқут-тайр”идан.