“Энг гўзал ҳикоятлар-2” танловига
Бир Рамазон оқшоми Ускудар ашрофларидан бир бой фақиру фуқарога ифтор берди. Овқатдан кейин меҳмонлар билан ҳол-аҳвол сўрагач, бойлигини санай кетди:
— Афандим, Самандирадаги 1500 йиллик еримда бу ёз полиз экинлари етиштираман.
Меҳмонлардан, дарвешсифат бир киши қараб туриб:
— Агар Аҳмад сени чақирмаса, деди.
Бой буни эшитмагандай давом этди:
— Азизим, Бейкоздаги дала ҳовлимга бу йил янги қўшимчалар киритаман.
Дарвеш яна:
— Агар Аҳмад чақирмаса, деди.
Бой бунга ҳам аҳамият бермай давом этди:
— Келаси ой Ҳиндистонга катта бир тижорат карвони жўнатаман. Бу тижоратдан катта фойда кутяпман.
Дарвеш яна:
— Агар Аҳмад чақирмаса, деди.
Бой ортиқ чидолмади, жаҳли чиқиб:
— Афанди, агар Аҳмад сени чақирмаса деб турибсиз, ким ўзи бу Аҳмад?, — деди.
Дарвеш хотиржамлик билан:
— Қорача Аҳмад қабристони, деб жавоб берди.
Туркчадан Марям Осиё таржимаси