«Тулку ўз инига урса, ужуз бўлур» («Тулки ўз уясига қараб улиса қўтир бўлади»). Маҳмуд Кошғарий изоҳлашича, «бу мақол ўз элини, уруғини ва мамлакатини ёмонловчиларга қарата айтилади».
* * *
«Эрик эрпи яғлиғ, эрмагу баши қанлиғ» («Тиришқоқнинг лаби ёғлик, эринчоқнинг боши қонлик»). Бу мақол ялқовликни ташлашга, ғайрат билан ишлашга ундаб айтилади.
* * *
«Сув ичирмасга сут бер». У сенга ёмонлик қилганга ҳам яхшилик қил, деган маънода ишлатилади.
* * *
«Ўкуз азақи бўлғинча, бузағу баши бўлса йик» («Ҳўкизнинг оёғи бўлгунча, бузоқнинг боши бўлган яхшироқ»). У «мустақиллик бўйсунишдан яхши» деган маънода қўлланади.
* * *
«Тавғач ханнинг тўрқуси телим, тенгламазиб бичмас» («Қорахитой) хоқонининг ипак газмоли кўп, лекин ўлчамай кесилмайди»). Бу мақол ишни бошида пухта ўйлаб қилишга ундаб, исрофгарчиликка қарши айтилган.
* * *
«Ума келса, қут келар» («Меҳмон келса қут келар»). Бунда «сенга меҳмон келса, у билан бирга барака, қут-бахт келади, қўноқни яхши қарши оладилар, малол олмайдилар» деган фикр илгари сурилган.
* * *
«Қиз киши сави йўриғли бўлмас» («Бахил одам обрў топмайди»). Бу мақол одамларни яхши ном чиқариш, сахий бўлиш учун ундаб айтилади.
* * *
«Эрдам баши тил» («Одобнинг боши тил») .
* * *
«Тилин туғмишин тишин язмас» («Тил билан туғилганни, тиш билан ечиб бўлмас»)
«Девони луғотут-турк»дан