Нодонликдан ёмонлик келади фақат,
Нодонга ёндашма, босмасин ғафлат.
* * *
Шон-шавкат юксак мақсад сари интилганнинг мулкидир.
* * *
Икки дўст тураркан елкама-элка,
Тоғларни ҳам осон айлайди тилка.
* * *
Ёмонга қўшилма, бўлурсан ёмон,
Қаросин юқтирар доимо қозон
* * *
Донолар сўзига қулоқ илмасанг,
Энг нодон сендирсан – билгил, билмасанг.
* * *
Панду насиҳатдан ким ўгирди юз,
Заҳмати минг бўлур, пушаймони – юз.
* * *
Нодонликдан ёмонлик келади фақат,
Нодонга ёндошма, босмасин ғафлат.
* * *
Тажрибали ит барсни тутиб ер,
Қочар тулкидан жанг кўрмаган шер.
* * *
Ақл улуғликка этади пайванд,
Ақлсизнинг доим оёғида банд.
* * *
Кимки тиғ кўтарар биров жонига,
Замон ташна бўлур унинг қонига.
* * *
Бировга соғинса ҳар ким ёмонлик,
Ниҳоят ул ўзи топмас омонлик.
* * *
Тўғриликдан келмиш ҳамма яхши от,
Эгриликдан фойда кўрмади бир зот.
* * *
Қайда равшан бўлса тўғрилик нури,
Эгрилик сўнади, қурийди шўри.
* * *
Гапирмаган гапинг ичингда ниҳон,
Ҳар томон ёйилар айтганинг замон.
* * *
Ўзининг айбини билганда одам,
Бошқалар айбини сўзламасди ҳам.
* * *
Ўзгага қилган мурувватингни дўстга ҳам, душманга ҳам мақтанма.
* * *
Ўз ёвин парвариш қилган одам хом,
Жаҳонда чиқарар ахмоқ деган ном.
* * *
Тирик қолиб ғаним бўлгандан шодон,
Шараф билан ўлиш яхшироқ чандон.