Омон Мухтор (1941-2013) — шоир ва ёзувчи.
1. ХХ аср жаҳон адабиётининг 10 энг яхши асари деб қайси асарларни тилга оласиз?
1. Антуан де Сент-Экзюпери. «Кичкина шаҳзода» (қисса).
2. Габриэл Гарсиа Маркес. «Ёлғизликнинг юз йили» (роман).
3. Эрнест Хемингуэй. «Алвидо, қурол!» (роман).
4. Генрих Бёлл. «Масхарабознинг кўрган кечирганлари» (роман).
5. Жон Пристли драмалари.
6. Жорж Сименоннинг Мэгре ҳақидаги романлар туркуми.
7. Михаил Шолохов. «Тинч Дон» (трилогия).
8. Кабо Абэ. «Қумдаги хотин» (роман).
9. Хулио Кортасар ҳикоялари.
10. Рэй Бредбери ҳикоялари.
Илова: ХХ аср жаҳон адабиётидаги яхши асарларни аслида ўнта билан чегаралаб қўйиш қийин, камида юзта асарни айтиш мумкин. Мен бир қисмини олдим, холос.
2. ХХ аср ўзбек адабиётидаги энг яхши 10 асарни тилга олинг.
1. Садриддин Айний. «Судхўрнинг ўлими» (қисса).
2. Абдулла Қодирий. «Ўткан кунлар» (роман).
3. Фитрат. «Абулфайзхон» (трагедия).
4. Чўлпон. «Кеча ва кундуз» (роман).
5. Ғафур Ғулом. «Шум бола» (қисса).
6. Одил Ёқубов. «Улуғбек хазинаси» (роман).
7. Шукур Холмирзаевнинг 70-80-йиллар ҳикоялари.
8. Рауф Парфи. «Сабр дарахти» китоби.
9. Мурод Муҳаммад Дўст. «Лолазор» (роман).
10. Тоғай Мурод қиссалари.
Илова: Ўзбек адабиётидан яна бир қанча асарларни эсласа бўлади. Бу ўринда ҳам бир қисмини айтдим. Нокамтарликка йўйманг: эҳтимолки, менинг ҳам романларимдан кимдир қайси биринидир эслар…
Манба: «Ҳуррият» газетаси, 1999 йил, 12-18 май сони.