Фахриёр. Жаҳон ва ўзбек адабиётидаги энг сара асарлар

Шоир ва таржимон Фахриёр (Фахриддин Низомов) 1963 йил 5 октбярь куни Самарқанд (ҳозирги Навоий) вилоятининг Сангижумон қишлоғида туғилди.
1988 йили Самарқанд Давлат университетининг Ўзбек ва тожик филологияси факультетини тугатди. “Дарднинг шакли” (1997), “Аёлғу” (2000), “Геометрик баҳор” (2004), француз тилида “L’os des larmes” (“Кўз ёш сояси”, 2016) шеърий тўпламлари, “Янгиланиш анъанаси” (1998) публицистик мақолалар тўплами нашр этилди.
Таниқли АҚШ сиёсатчиси Ҳиллари Клинтоннинг “Бир болага етти маҳалла ота-она” (It Takes a Village), таниқли британиялик каломшунос олим Тимоти Уинтернинг “XXI асрда ислом: Постмодерн дунёда қиблани топиш” (Islam 2001: Finding the Qibla in a Postmodern World) ва “Америка ҳикоялари” (American Short Stories) (ҳамкорликда) китобларини, таниқли Америка ёзувчи Эдгар Аллан Понинг “Темирбек” достонини ўзбекчалаштирди.
Бундан ташқари, жуда кўп телесериалларни, ҳужжатли фильмларни инглиз тилидан ўзбекчага ўгирди. Дунёнинг етакчи АКТ (ахборот-коммуникация технологиялари) компаниялари таъминот дастурларини ўзбекчага таржима қилишда иштирок этди.
Шеърлари француз, турк, озарбайжон, рус, болгар, хитой, инглиз, қозоқ ва уйғур тилларига таржима қилиниб, турли адабий-бадиий журнал ва альманахларда чоп этилган.
2015 йил 1-4 октябрь кунлари Қозон шаҳрида бўлиб ўтган XI Туркий халқлар шеърият фестивалининг Рами Гарипов номидаги бош мукофотига сазовор бўлди.

Ziyouz сўрови: 1. Сизнингча, жаҳон адабиётининг энг сара 10 та китоби қайси?

1. Алишер Навоий, “Хамса”
2. И.В.Гёте, “Фауст”
3. Ф.Достоевский, “Ака-ука Карамазовлар”
4. Лев Толстой, “Анна Каренина”
5. Михаил Булгаков, “Мастер ва Маргарита”
6. Герман Гессе, “Чўл бўриси”
7. Кендзабуро Оэ, “Замондошларнинг ўйинлари”
8. Хулио Кортасар, “Макмак ўйин”
9. Габриэл Гарсиа Маркес, “Мустабиднинг кузи”, “Танҳоликнинг юз йили”
10. Милорад Павич, “Хазар луғати”
11. Ўрхун Памуқ, “Қора китоб”

2. Жаҳон адабиётининг энг сара 10 та ҳикояси сифатида қайси асарларни эътироф этасиз?
 
1. Ги де Мопассан, “Дўндиқ”
2. Иван Бунин, “Енгил нафас”, “Оқ қарға”
3. Франц Кафка, “Эврилиш”, “Жазо колониясида”
4. О’Генри, “Сўнгги япроқ”
5. Хулио Кортасар, “Ишғол қилинган уй”
6. Ясунари Кавабата, “Ойнадаги ой”
7. Фозил Искандар, “Козлотур буржи”
8. Хорхе Луис Борхес, “Фунес – хотира мўъжизаси”
9. Чингиз  Айтматов, “Эрта қайтган турналар”
10. Жозеф Эпштейн, “Укагинам Илай”

3. Ўзбек адабиётининг энг сара 10 та китоби рўйхатига қайси нашрларни киритган бўлардингиз?

1. Алишер Навоий, “Хазойинул маоний”
2. Бобур, “Бобурнома”
3. Абдулла Қодирий, “Ўтган кунлар”
4. Ғафур Ғулом, “Шум бола”
5. Абдулла Орипов шеърлари
6. Эркин Воҳид шеърлари
7. Одил Ёқубов, “Улуғбек хазинаси”
8. Темир Пўлатов, “Тарозий тошбақаси”
9. Мурод Муҳаммад Дўст, , “Галатепага қайтиш”, “Лолазор”
10. Аҳмад Аъзам, “Асқартоғ томонларда”

4. Ўзбек адабиётидаги энг ўқишли 10 та ҳикоя қайси?

1. Темир Пўлатов, “Мулк”
2. Шукур Холмирзаев, “Булут тўсган ой”
3. Иброҳим Ғафуров, “Қатлгоҳда ўйнаган бола”
4. Мурод Муҳаммад  Дўст, “Дашту далаларда”, “Галатепаликлар”
5. Аҳмад Аъзам, “Соясини йўқотган одам”
6. Эркин Аъзам, “Қиёфадош”
7. Нурулла Отахонов, “Оқ бино оқшомлари”
8. Набижон Боқий, “Ғўзапоя минган бола”
9. Алишер Ибодинов. “Қуёш ҳам олов”.
10. Назар Эшонқул, “Баҳовуддиннинг ити”, “Қултой”