Шуҳрат. Танланган асарлар. 3 жилдлик (1978-1980)

Шуҳрат. Танланган асарлар. 3 жилдлик. 1-жилд: Шеърлар. Туркумлар. Тўртликлар. Ҳажвлар. Болаларга. Таржималар. Сўз боши муаллифи: М. Қўшжонов. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1978.

Қўлингиздаги ушбу китобга атоқли адиб ва шоир Шуҳратнинг турли йилларда ёзилган шеърлари жамланди. Муаллифнинг «Жангчи блокноти», «Кавказ дафтари», «Дунай соҳилларида», «Одамлар ва обидалар» туркумлари шоир ижодида алоҳида ижодий босқич бўлди. Бу мажмуадан унинг болаларга аталган шеърлари, ҳажвлари, тўртликлари ва таржималари ўрин олган.


Шуҳрат. Танланган асарлар. 3 жилдлик. 2-жилд: Роман. Ҳикоялар. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1980.

Атоқли адиб Шуҳратнинг ушбу китоби «Олтин зангламас» романи ва ҳикоялардан ташкил топди. Муаллиф асарларида эътиқод ва олижанобликни тараннум этади.

МУНДАРИЖА

Олтин зангламас. Роман

Ҳикоялар

Балоғат
Алданиш
Дакки
Баҳриниса
Нодирнинг нафрати
Араб боласининг қувончи
Тез оқар сув
Солдат ва қуш
Қудуқ
Оққушнинг кенжа боласи


Шуҳрат. Танланган асарлар. 3 жилдлик. 3-жилд. Шинелли йиллар: Роман. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1980.

Қўлингиздаги ушбу китобга атоқли ўзбек адиби Шуҳратнинг «Шинелли йиллар» романи киритилди. Муаллиф мазкур асарида Иккинчи жаҳон уруши даврида фронтда мислсиз қаҳрамонликлар кўрсатган ва мамлакат ичкарисида фидокорона меҳнат қиллган ўнлаб кишиларнинг тақдирини акс эттирган.