Абдурауф Фитрат. Танланган асарлар. 1-жилд: Шеърлар, насрий асарлар, драмалар — Т.: «Маънавият», 2000.
Истиқлол адабиётининг етук вакилларидан бири Абдурауф Фитрат адабиёт ва санъатнинг мавжуд барча турларида қалам тебратган. У ўзбек ва форс-тожик тилларидаги гўзал шеърлари билан бармоқ вазнига асос солган, ҳикоя ва ҳиссалари билан эса XX аср ўзбек насрининг тамойилларини белгилаб берган адибдир. Нашрга тайёрловчи, сўз боши ва изоҳлар муаллифи: Масъул муҳаррир: |
Абдурауф Фитрат. Танланган асарлар. 2-жилд: Илмий асарлар — Т.: «Маънавият», 2000.
«Танланган асарлар»нинг 2-жилдига профессор Фитратнинг тилшунослик, адабиётшунослик, адабиёт тарихи соҳасидаги илмий тадқиқотларидан, адабий мавзулардаги мақола ва тақризларидан намуналар киритилган. Уларнинг асосий қисми янгидан нашрга тайёрланган, айрим мақолалар аввалги нашрлар билан солиштирилиб, тузатилган ҳолда чоп этилмоқда. Нашрга тайёрловчи ва изоҳлар муаллифи: Масъул муҳаррир: |
Абдурауф Фитрат. Танланган асарлар. 3-жилд: Драмалар, мақолалар — Т.: «Маънавият», 2003.
Атоқли ўзбек адиби Фитрат адабиёт, санъат ва илм-фаннинг турли соҳаларига оид бой мерос қолдирган. Ушбу жилддан адибнинг «Чин севиш», «Ҳинд ихтилолчилари», «Арслон» ва «Восеъ қўзғолони» драмалари ҳамда истиқлол орзуси билан йўғрилган публицистик мақолалари ўрин олган. Нашрга тайёрловчи ва изоҳлар муаллифи: Масъул муҳаррир: |
Абдурауф Фитрат. Танланган асарлар. 4-жилд: Дарслик ва ўқув қўлланмалари, илмий мақола ва тадқиқотлар — Т.: «Маънавият», 2006.
Абдурауф Фитрат бадиий ижод ва илмнинг жуда кўп соҳалари бўйича тадқиқотлар олиб борди. Сизга ҳавола қилинаётган 4-жилддан унинг «Адабиёт қоидалари», «Энг эски турк адабиёти намуналари» каби адабиётшуносликка, «Тилимиз», «Сарф», «Наҳв» сингари тилшуносликка оид ҳамда ижтимоий-маърифий йўналишдаги «Оила» асари ўрин олган. Нашрга тайёрловчи ва изоҳлар муаллифи: Масъул муҳаррир: |
Абдурауф Фитрат. Танланган асарлар. 5-жилд: Илмий рисолалар — Т.: «Маънавият», 2010.
Абдурауф Фитратнинг қўлингиздаги V жилдига ўзида фалсафий қарашларни мужассам этган «Бедил» («Бир мажлисда»), «Мухтасар ислом тарихи», «Нажот йўли» («Раҳбари нажот») ҳамда аруз вазни тадқиқига бағишланган «Аруз ҳақида» илмий-маърифий рисолалари киритилди. Нашрга тайёрловчи ва изоҳлар муаллифи: Масъул муҳаррир: |