Салима Шарипова (1950)

Салима Шарипова 1950 йил 24 августда Бозорқўрғон тумани, Қизилсув қишлоғида туғилган. 1983 йилдан ижод қилади. Илк асари «Комсомолец Киргизии»да чиққан. Истиқлол йилларида «Ўш» алманахига муҳаррирлик қилиб, қирғиз ва ўзбек ижодкорлари асарларини чоп этган. Қирғизча, ўзбекча, русча, тожикча китоблари бор. 1996 давоми…

Майрамхон Абилқосимова (1936)

Майрамхон Абилқосимова (Майрамкан Абылкасымова) – қирғиз шоираси, Қирғизистон халқ шоири (1980). 1936 йил 7 ноябрда Чуй вилоятининг Алмалуу қишлоғида туғилган. Қирғизистон аёллар педагогика институтини тамомлаган (1958). Илк китоби 1961 йили “Кичкинтой дўстларга” номи билан чоп этилган. “Ҳайкал сўйлайди” (1962) поэмаси давоми…

Алиқул Усмонов (1915-1950)

Алиқул Усмонов (Алыкул Осмонов) 1915 йили Чуйнинг Қапталариқ қишлоғида таваллуд топган. Ота-онасидан эрта жудо бўлиб, болалар уйидатарбияланган. Педтехникумда ўқиб юрганида шеър ёзишни бошлаган. Кейин газета-журналларда, Ёзувчилар уюшмасида ишлаган. Илк китоби 1936 йили «Тонг ўйлари» номи билан босилиб чиққан. Ўнга яқин давоми…

Жўўмарт Бўкомбоев (1910-1944)

Жўўмарт Бўкомбоев (Жоомарт Бөкөнбаев) 1910 йил 16 майда Тўқтағул туманидаги Мозорсой қишлоғида туғилган. Ўш, Фрунзе педтехникумида ўқиган. Илк шеъри «Ер олган гадойларга» 1927 йили, илк китоби «Меҳнат меваси» 1933 йили чиққан. 1934 йилдан СССР Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. У «Манас» асари давоми…

Тўғолоқ Мўлда (1860-1942)

Тўғолоқ Мўлда (Тоголок Молдо, асл исми – Байымбет Абдракман уулу) – қирғиз оқини, манасчи. 1860 йил 17 июнда Норин вилоятининг Оқтала туманида туғилган. Маҳалла мулласидан сабоқ олган. Туркий дунё улуғлари асарларини ўқиб, ёза бошлаган. Тўқтағул билан танишган. Бирга кўп сафар давоми…

Александр Куприн. Зумрад от (ҳикоя)

Беқиёс йўрға Холстомер хотирасига бағишлайман. 1 Тўрт яшар пойгачи айғирни Зумрад от деб аташарди. У бўйчан, кулранг, қадди тик, танаси кумуш­ранг. Одатдагидай ярим тунда сайисхонасида уй­ғонди. Унга ёнма-ён, чап ва ўнг, даҳлиз орқали ўти­ладиган қарама-қарши томондаги отлар бир текис, ёқимли давоми…

Зиннур Мансуров (1949)

Зиннур Муъжиб ўғли Мансуров (Зиннур Мөҗип улы Мансуров) Татаристоннинг Мамадиш вилоятидаги Тубан Ушми овулида туғилган. Қозон давлат университетининг тарих-филология факультетида ўқиган. Матбуотда, Татаристон Ёзувчилар уюшмасида хизмат қилган. Қозон, Уфа ва Москвада йигирмадан ортиқ китоби босилган. 2009 йили Абдулла Тўқай номидаги давоми…

Қозоқбой Йўлдош. Постмодернизм: моҳият, илдизлар ва белгилар

Кейинги йилларда, умуман, ўзбек миллий тафаккури, хусусан, адабиёт ҳамда санъатида кўп тўхталинаётган, қатор баҳсу мунозараларга сабаб бўлаётган постмодернизм ҳодисаси ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолган бир таркиб ва бир босқичли ҳодиса бўлмай, тараққиётнинг анчагина мураккаб ва ўзига хос босқичларидан ўтган илмий, ижтимоий, давоми…

Шоир ва таржимон Мирпўлат Мирзо вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир ва таржимон Мирпўлат Мирзо 2018 йил 21 февраль куни Тошкент шаҳрида вафот этди. Мирпўлат Мирзо 1949 йил 20 августда Чимкент вилоятининг Сайрам қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1971). 1971 йилдан “Ёш гвардия” нашриётининг давоми…

Собир Ўнар. Ойбегимиз

Ойбек сиймоси, бадиий салоҳияти ҳақида гап кетса қандайдир эътирозсиз тасаввурлар ҳар биримизда бор. У билан замондош бўлган адиблар адабий анжуманларда жуда илиқ сўз айтадилар. Ижоди ҳақида гап очилганда ҳам ортиқча мунозаралар бўлмайди. Бу – фазилатми ёки кимдандир баланд, кимдандир паст давоми…