Абдулҳамид Исмоил. Ҳачча-бу (ҳикоя)

Хачча-бу (ёшлигида Хадича) икки илигидаги бодларнинг оғриғига чидолмасданми, ё бу оғриқ кетидаги алламбало тушлариданми уйғониб кетдию, шу бўйича уйқуси бузулиб, каллаи саҳардан кўрпасини белига ўраганича бомдод ўрнига Сўфи Оллоёрдан билганларини хиргойи қилиб ўтирарди. Ёмон нафсинг сани ўтдек тутошти,Гуноҳинг бора-бора тоғдин давоми…

Абдулҳамид Исмоил. Гитара (ҳикоя)

Раҳмон – эсини танибдики – рубоб эмас, танбур эмас, бўлмаганида дутор тугул, нуқул гитара ўйнашни ҳавас қиларди. Сезган бўлсангиз керак – чалиш деганим йўқ, ўйнашни дедим. Рост-да, Раҳмоннинг наздида чалиш – бу ўзимизнинг тинғир-тинғир – тор бўлсин, чанг бўлсин, наю давоми…

Абдулҳамид Исмоил. Аб Орт (ҳикоя)

АБ ОРТёСЕВГИЮ БАЙРАМ Мен аям билан дадамнинг ёлғизу арзанда қизиман. Энам айтмиш: на иноғам, на эгачим бор. Ёлғизлигим ҳам майллария, раҳматли дадаму аям отимни на Ёдгору, на Умида, ҳатто на Севара, балки Севги деб қўйишган.Ана ўша сўққабошлигим боис айтмоқчи бўлган давоми…

Лобархон Рустамова. Дўст (ҳикоя)

— Акмалвой, ҳой, Акмалвой. Дўстим, бормисан?Ҳали жавоб қилиб улгурмай, дарвозахонадан ҳатлаб улгурган Машрабжонни кўриб, Каримахоннинг энсаси қотди. Ичида: “Тавба, кутиб турса бўлмасмикан?”— дея ранжиди.— Келин, яхшимисизлар? Соғ-саломат юрибсизларми? Болалар қалай? Қачондан бери кўз тутаман, дўстим эшигимдан кириб келар деб. Йўқ, давоми…

Ҳабибулло Турсунматов. Устоз (ҳикоя)

— Элдепеэр! Тўхта! Маъракадан қолган хотиндай зипиллаб қолдинг? Участковой сенимас, мени чақирган.Шу ерда тур. Кирай-чи, нима гап бор экан?Ит итоаткорлик билан даҳа нозирининг эшиги ёнига чўзилди. Эгаси эшикни бир-икки тақиллатди-да, жавоб кутмай ичкарига кирди.Алланима ёзаётган нозир Салимжон ялт этиб қаради-да, давоми…

Нурали Қобул. Кечиккан турналар (ҳикоя)

Кўрган эдим ўрвангни,Таги тешик тўрвангни.Халқ сўзиI Сафардалик пайтимда синфдошим уста Мамарасул дунёдан ўтибди.Қишлоққа отландим.Куз эрта киргани боис ёз охирламай ёғингарчилик бошланган эди.Саратон жазирамасидан сарғайган адирлар, сурув-сурув қўйлар туёғидан тақири чиқиб кетган тоғ этаклари, ангор ва яйловларга яна жон кирди. Бўзқирларда давоми…

Отаули. Рисола (ҳикоя)

Қадимшунослик (археология) институтининг янги директор ўринбосари эски илмий котибни ҳузурига чақириб, қўлига бир қўлёзма тутқазди:– Вилоятда яшайдиган бир бошловчи олим шуни жўнатиб, биздан фикр сўрабди. Ўқиб, олдингизга келганида фикрингизни муаллифга айтарсиз.Шу ҳам иш бўлибдими! Атиги юз бетгина қўлёзмани ўқиб чиқиб, давоми…

Жўра Фозил. Кўзимнинг оқу қораси (ҳикоя)

Пахса деворлар, тераклар ортидан каттакон гулоби қовунга монанд Ой кўтарилмоқда. Унинг майин нурлари тун сукунатига ғарқ бўлган боғларга алла айтар, қишлоқ эса ухлашни истамаган болакайга ўхшаб хархаша қилар, ҳамон уйғоқ эди.Улкан қари тут остидаги сўрида тун сукунатига қулоқ тутиб ўтирган давоми…

Жўра Фозил. Оқ олма (ҳикоя)

Ўтган асрнинг 50-йилларида қишлоқда ҳосилотларнинг обрў-эътибори жуда баланд эди. Улар ҳам колхоз раисларига ўхшаб, от миниб, қўлларида қамчи ўйнатиб юришарди. Кейинчалик, 60-йилларга келиб, негадир “ҳосилот” сўзи ҳам, ҳосилотнинг ўзи ҳам орадан чиқди. Қишлоқ аҳли энди “агроном” сўзини тез-тез такрорлай бошлади. давоми…

Исажон Султон. Ойдинбулоқ (ҳикоя)

(Йўлдош Сулаймон хотирасига) Қишлоқ четидан уйга қайтаётган эдим. Сўқмоқдан юриб, пастликка тушдиму атрофини жингулларнинг қалин девори ўраган, қари, бужур тол барглари шитирлаб турган Ойдинбулоқ ёнидан ўтдим.Бу булоқ болалигимдан бери бор. Суви кумушдай. Милтиллаб оқиб ётади. Болалик чоғларимда иссиқ нонни шу давоми…