Абдуқаюм Йўлдош. Энди нима қиламан? (ҳикоя)

Жанжал яна эрталабдан, нонушта маҳалидан бошланди.– Дадаси… – деди зорланиб Холниса.Акбарали аввалига ўзини эшитмаганга солиб кўришга уринди, ҳатто жон-жаҳди билан газета ўқиётгандай тутди.Аммо Холниса бўш келадиган аёллардан эмас.– Дадаси… – деди жувон бу сафар сал зардали оҳангда.Бўрон бошланиб келаётганини англаган давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. Ҳаёт шафқатсиз… (ҳикоя)

…“Шоҳсанам” чойхонаси шундоқ катта йўл ёқасидаги қуюқ дарахтзор орасида жойлашган. Чойхона яқин-узоққа ҳил-ҳил пишиб турадиган жизи билан танилган. Йўловчилар ёки ҳайдовчилар масофани айтишганида аксар ҳолларда мўлжал қилиб чойхонани олишарди:— “Шоҳсанам”гача икки соатлик йўл қолди… — Ё бўлмаса: — “Шоҳсанам”дан чиққанимизга давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. “Мени синдиришди…” (ҳикоя)

Э, бу дунёда яхши одамлар ҳам кўп экан!Зойир буни бошига хўб ғалати савдолар тушгандан сўнг билди!Зойир ўзи азалдан шунақа эди: эркак киши кўчада кўкрагини кериб юриши керак деб ҳисобларди. Ўзиям шунга муносиб бўлишга интиларди.Зойирнинг яна бир ақидаси бор эди: эркак давоми…

Абдуқаюм Йўлдош. Жавоби бор… (ҳикоя)

Каримжон кабинети ўртасида уёқдан-буёққа бориб келаркан, стол ёнидаги курсида ўзига ўқрайиб тикилиб турган Наримонга аллақандай норозилик аралаш ўтинч билан қараб-қараб қўярди.Агар жаҳлдан бўзариб кетган Наримон сал синчковлик билан разм солганида эди, эҳтимолки тоғасининг нигоҳидаги ботиний илтижони ҳам пайқаб олган бўларди. давоми…

Собир Ўнар. Ака-укалар (ҳикоя)

Тўғриси, бизнинг уйга қуёш  ҳожи бобонинг иморатидан ошиб тушади. Офтоб бизга нурларини тўшашдан аввал ҳожи бобонинг уйини ёритади: кенг-мўл, девор-дармиёнсиз дашт ҳовлиси. Пастга эниб тушадиган жойда бир оёғи “оқсоқ” Т-28 трактори икки йилдан бери қадалган кўйи, ҳайкалдек туради, мабодо у давоми…

Илҳом Зойир. “Ўғирланган” пул можароси (ҳикоя)

Муслимов бошлиқнинг хонасига кириб келганида, бошлиқ аллақандай қоғозларга ғарқ бўлиб ўтирарди.— Чақиртирган экансиз, Ахмад Алиевич, —деди тавозе билан Муслимов ва рухсат сўрамай стулга ўтирди. — Масала муҳимми ёки шунчаки…— Муҳиммас, долзарб, — деди Ахмад Алиевич қоғоздан бош кўтармай. — Бизга давоми…

Жўра Фозил. Қор (ҳикоя)

Қирқ кундирки, Бухоро қор кутар, лекин бу оппоқ сеҳру-жодудан ҳамон дарак йўқ эди. Қизилқумнинг бепоён кенгликлари, Аму соҳиллари висолга ташна ошиқнинг бўсага интиқ лабидек бўлиб, биринчи қорни кутарди.Нилий тоқу гумбазларнинг минг йиллик харсанглари самога кўз тиккан, лекин илк муҳаббатга монанд давоми…

Жўра Фозил. Йўлбарсдаранинг сўнгги султони (ҳикоя)

Амударё маст туяга ўхшаб пишқирганича, қирғоқларига асабий бош урар, соҳилдан ўпирилиб тушаётган тоғдек тупроқ уюмларини бир зумда ямлаб ютарди.Тикка келган саратон қуёши аёвсиз қиздирар, бўтана тўлқинлар елкасида илдизи билан қўпорилган дов-дарахтлар оқиб келар, бу аёвсиз тўфон узра зор қақшаётган қирғовуллар давоми…

Назар Эшонқул. Баҳовиддиннинг ити (ҳикоя)

“…Шайх у гўзалнинг жамолини кўриш умидида ёр кўчасидаги итлар орасига қўшилди…” “Мантиқ ут-тайр” Ҳаммасига муҳаррирнинг инжиқлиги сабаб бўлди. Аслида ташқи овозлар-у шовирларсиз ҳам радиопеса тузуккина чиққанди. Унга актёрлар билан ойлаб сайқал берган, бастакор атайлаб песа учун мусиқа ёзган, мен ва давоми…

Назар Эшонқул. Қултой (ҳикоя)

…Кетсин мендан оҳу войим, Обод бўлсин мазгил жойим, Дуо қилган, қиблагойим, Отам Қултой, хуш қол энди… “Алпомиш” достонидан Алпомиш сўзи Юзи аралаш тушган қамчидан сўнг орқасидан тепки еди — кўпкариларда ўзларига йўл очиш учун олдини тўсган отларнинг биқинига тепиб ўрганган давоми…