Нурали Қобул. Кечиккан турналар (ҳикоя)

Кўрган эдим ўрвангни,Таги тешик тўрвангни.Халқ сўзиI Сафардалик пайтимда синфдошим уста Мамарасул дунёдан ўтибди.Қишлоққа отландим.Куз эрта киргани боис ёз охирламай ёғингарчилик бошланган эди.Саратон жазирамасидан сарғайган адирлар, сурув-сурув қўйлар туёғидан тақири чиқиб кетган тоғ этаклари, ангор ва яйловларга яна жон кирди. Бўзқирларда давоми…

Отаули. Рисола (ҳикоя)

Қадимшунослик (археология) институтининг янги директор ўринбосари эски илмий котибни ҳузурига чақириб, қўлига бир қўлёзма тутқазди:– Вилоятда яшайдиган бир бошловчи олим шуни жўнатиб, биздан фикр сўрабди. Ўқиб, олдингизга келганида фикрингизни муаллифга айтарсиз.Шу ҳам иш бўлибдими! Атиги юз бетгина қўлёзмани ўқиб чиқиб, давоми…

Жўра Фозил. Кўзимнинг оқу қораси (ҳикоя)

Пахса деворлар, тераклар ортидан каттакон гулоби қовунга монанд Ой кўтарилмоқда. Унинг майин нурлари тун сукунатига ғарқ бўлган боғларга алла айтар, қишлоқ эса ухлашни истамаган болакайга ўхшаб хархаша қилар, ҳамон уйғоқ эди.Улкан қари тут остидаги сўрида тун сукунатига қулоқ тутиб ўтирган давоми…

Жўра Фозил. Оқ олма (ҳикоя)

Ўтган асрнинг 50-йилларида қишлоқда ҳосилотларнинг обрў-эътибори жуда баланд эди. Улар ҳам колхоз раисларига ўхшаб, от миниб, қўлларида қамчи ўйнатиб юришарди. Кейинчалик, 60-йилларга келиб, негадир “ҳосилот” сўзи ҳам, ҳосилотнинг ўзи ҳам орадан чиқди. Қишлоқ аҳли энди “агроном” сўзини тез-тез такрорлай бошлади. давоми…

Исажон Султон. Ойдинбулоқ (ҳикоя)

(Йўлдош Сулаймон хотирасига) Қишлоқ четидан уйга қайтаётган эдим. Сўқмоқдан юриб, пастликка тушдиму атрофини жингулларнинг қалин девори ўраган, қари, бужур тол барглари шитирлаб турган Ойдинбулоқ ёнидан ўтдим.Бу булоқ болалигимдан бери бор. Суви кумушдай. Милтиллаб оқиб ётади. Болалик чоғларимда иссиқ нонни шу давоми…

Зулфия Қуролбой қизи. Қадимий қўшиқ (ҳикоя)

* * * «Ана у! Келяпти! Ана, анави ёқдан келяпти. Кара, қарагин. Нимага тўхтаб қолдинг? Бормайсанми олдига?— Вой шарманда! Вой юзсиз… Анави юзсизни қара!— Тангрига ибодат қилиш ўрнига…— Ктсзим, жон қизим, иймон келтир, тавба қил. Энди у ёқнинг кераги йўқ давоми…

Саломат Вафо. Элат (ҳикоя)

Мен ҳар кун эрталаб, тунда кўрган мудҳиш туш таъсиридан туролмай ётар, бутун вужудимни қўрқув қоплар, чала-яримта билган калималаримни қайтариб, аранг қимирлардим. Эмишки, аллақандай исқирт ва расво мушук йўлимни кесиб ўтар, оёғимга ёпишиб, зорланиб миёвлаганича изимдан қолмасмиш. Унинг хира тортган, шилпиқ давоми…

Шодиқул Ҳамро. Суратдаги аёл (ҳикоя)

Юзингда доғ кўрдим, муборак бўлсин…Уйқудаги алаҳсирашдан. Шаҳарнинг кун чиқиш тарафида жойлашган мўъжазгина ҳовлида ижарада яшай бошлаганимнинг иккинчи йили ёз арафаларида уй бекаси — камсуқум, одамови бева кампир туйқусдан қазо қилиб қолди. Кампир кечаси ўзининг ҳовли четидаги ҳужрасида оламдан ўтган, аммо давоми…

Илҳом Зойир. Тўтинома (ҳикоя)

Итни ҳам гапиртиришга ҳаракат қилишди, натижа чиқмади. Ҳозирча паррандалар ичида одамга ўхшаб гапирадигани ўзим. Гапирганда ҳам ҳақиқатни гапираман. Ҳеч бир замонда ҳақиқатга бало урмаган, аммо уни айтганга қийин бўлган. Ўзимдан қиёс… Эй, ўзимни таништирмабман-ку. Каминанинг исмлари — Артист! Ёш бўлсам-да, давоми…

Шойим Бўтаев. Ҳисомиддин ал-Ёғий (ҳикоя)

Қиш чилласи оёқланди.Совуқ забтига олди.Масжид айвонида тирик жон кўринмасди, узоқ-ёвуқдан оқиб келишган намозхонлар ўзларини ичкарига олишган.Беш-олти юз намозхонни бемалол сиғдира оладиган бу бинони ҳар бирига дурадгорлар томонидан ойлаб ишлов берилган ўн икки ёғоч устун ўз кифтида тутиб турарди. Бу устунларда давоми…