Сайёрамиздаги энг қиммат резиденциялар ўзига хос романтик усули билан ҳам баҳосини ошириб келмоқда. Чунки одамзот романтикага ўч, қолаверса бу модага ҳам айланиб бормоқда. Ҳозирги кунда, айниқса, бокира табиий ландшафтларга эга жойларда романтик сайёҳатларга чиқиш учун одамлар пул аяшмайди.
Ер юзидаги энг романтик резиденциялар рейтингида жуда камдан кам одамларга бўлиш насиб этадиган Малдив оролларидаги Dhoni Mighili курорти пешқадам. Бу курорт –оролда бор-йўғи 6 та айвонли дала ҳовли (бунгало)лар бўлиб, улар денгиз бўғозига қарата қурилгани билан ўта мафтункордир. Бундан ташқари, бу резиденцияларнинг ҳар бири ўз саройбони, пляждаги алоҳида айвончаси, елканли қайиқларига эга. Шу билан бирга бу жой Малдивадаги тўлиқ ижарага олиш мумкин бўлган ягона орол ҳисобланади. Бундай романтик гўшада бир сутка яшаш нархи 1100 долларга тенг.
Иккинчи ўринда эса Peppers On The Point меҳмонхонаси бўлиб, бу сервиқор атолл ХХ аср бошида Роторуа кўли қирғоғидаги қароргоҳда қад ростлаган бўлиб, бу жой ўта соф суви, геотермал маъданли манбалари билан машҳурдир. Бу меҳмонхонанинг бир кунлик баҳоси 700 долларга тенгдир. Тинч океанининг зумрад сувли қирғоқларида жойлашган Las Alamandas вилласи эса учинчи ўринда туради. Бу меҳмонхона бор-йўғи олтита – пушти, қизғиш, сариқ, оч ҳаворангга бўялган олтита вилладан иборат бўлиб, бу ранго-ранг гўшада яшашнинг бир кунлик баҳоси 680 долларга баҳоланади.
№ | Номи | Мамлакат | Кунлик нарҳи $ |
---|---|---|---|
1 | Dhoni Mighili курорти | Малдив ороллари | 1 100 |
2 | Peppers On The Point меҳмонхонаси | Янги Зеландия | 700 |
3 | Las Alamandas вилласи | Мексика | 680 |
4 | Oberoi Amarvilas меҳмонхонаси | Ҳиндистон | 650 |
5 | Dunton Hot Springs курорти | АҚШ | 550 |
6 | Chateau de Bagnols | Франция | 530 |
7 | Ponta dos Ganchos курорти | Бразилия | 445 |
8 | Villa Le Scale | Италия | 420 |
9 | Las Balsas резиденцияси | Аргентина | 340 |
10 | Bowman’s Hill вилласи | АҚШ | 300 |