Йиртқич балиқлар нима?

Айрим тур балиқлар одамга шикаст етказиши мумкин. Одатда улар қўрқоқ бўлади ва ўз ҳаётидан қўрқувга тушиб, ғазаб билан ташланади. Уларнинг ҳужум қуроли ё ўткир тишлари, ё кучли ва узун думи бўлади.

Мана шу хавфли балиқлар сирасига мурен киради. Зоҳиран у сувилонга ўхшайди. Муреннинг айрим турлари тропик денгизлардаги маржон қоялар орасида сузишни хуш кўради. Ўзининг қармоқсимон думи билан қояларга тирмашиб олади ва ўлжасини кутганча дам олади.

Муреннинг кўзига қандайдир чўмилаётган одам ёки ғаввос ташланиб қолса борми, у дарров ҳужумга ташланади ва нинадай заҳарли тишлари билан узиб олади.