Ўргимчак уяси нимадан тўқилади?

Ўргимчакларда кўпчилигимизнинг хаёлимизни қочирган нарса унинг уясидир. Аслини олганда, ўргимчак жуда кўп тарафдан ғаройиб махлуқ.

Ўргимчаклар турига қараб барча иқлим зоналарида, ҳавода ҳам, сувда ҳам, ерда ва тупроқда ҳам яшайди. Баъзи бирларининг катталиги 8 сантиметрга етади, бошқалари эса базўр кўзга ташланади. Айрим турлари йил бўйи сув ичмаслиги мумкин, кенжа бир тури — катта ўргимчак бийи бўлиб, қушлар билан озиқланади ва 15 йилга қадар ҳаёт кечиради. Аммо кўплари бир йилгача яшайди. Энг муҳими, ўргимчаклар ҳашарот эмас. Улар «ўргимчаксимонлар» деб аталмиш гуруҳга киради. Улар ҳашаротлардан оёғининг олтита эмас, саккизталиги, 8 та кўз ва танасининг икки қисмдан ташкил топгани билан ажралиб туради.

Ўргимчаклар уяси учун ишлатадиган толаларни ошқозон безларидан ажратиб чиқаради. Ўргимчак толаси ошқозон учида жойлашган тўқима аъзоларидаги кўп кичик тешикчалардан чўзилиб чиқади. У суюқлик тарзида пайдо бўлади ва ҳавода дарров қаттиқлашади.

Толаларнинг бир неча: ўлжа тутишга асқотадиган ёпишқоғи; устунларни кўтариб турадиган қаттиғи, унга ёпишмайди; тухум қўядиган пилла турлари мавжуд. Уларнинг бирлари юмшоқ ва момиқ, бошқалари қаттиқ ва дағалдир.

Ўргимчаклар бу толаларнинг ҳаммасини тўқий оладилар. Ғилдираксимон ўргимчак уясидан фақат ўлжа тутишда фойдаланилади. Аввалига «пойдевор» — нотўғри тўртбурчак шаклидаги нафис ташқи оғир толалари тортилади. Кейин 3 — 4 та бурама тўрларни тутиб турадиган ғилдирак кегайлари тузиб чиқилади. Энг охирида, очиқ бўшлиқни қалин ўрайдиган ёпишқоқ бурама тўрлар пайдо бўлади.

Ўргимчак уяларининг яна бир тури ўргимчак барг уя дейилади. У толаларнинг ясси воронкасимон ёки гумбазсимон сиртидир. Ўргимчак тескари ётади.

Ўргимчак «тешик»ни шиша оғзига ўхшатиб ясайди. У тепасида бўлади. Бу уяни шох-шабба ва тупроқдан пана қилиб туради. «Бўри» ўргимчаклар ер тагида йўл қазиб, уни тола билан боғлайдилар. Европада сув ўргимчаклари ўз қўнғироқсимон уяларини тўғри сув тагида қурадилар. Ўргимчак уни ошқозон ҳивчинларида ташқаридан олиб келган ҳаво билан тўлдиради. У бу ерда тухум қўяди, болачаларини то мустақил уя қуриш даражасига етгунча шу ерда боқади. Айтганча, ҳамма ўргимчаклар уя тўқийвермайди. Баъзилари барг ва пўстларда бир хонали уйлар қуриб олади.