Тўти ва какку ўртасида қандай ўхшашлик бор?

Тўти ва каккуни бир-бирига ўхшатиб турадиган бош аломатни ҳар ким ўзича айтиши мумкин. Агар айтолмаса, ушбу ҳикоямизни охиригача ўқиган киши билиб олишига шубҳа йўқ. Тўти ва какку қандай яшашини, уларнинг одати қанақалигини, уларнинг нима билан овқатланишини бир кўз олдимизга келтирайлик. Балки, умумий ўхшашликлар ўз-ўзидан топилиб қолар. Агар топилмаса, барибир бу ҳақда кўп ва қизиқарли томонларни билиб оласиз.

Ер шарининг айрим жойларида, масалан, Австралия, Африка, Жанубий Америка ёки Жанубий Осиёда тўтилар жуда сероб. Уларнинг ранги ва катталиги турлича, кулранг ва кўримсизлари бўлади, аммо улар кўпинча равшан ажралиб турувчи рангдор патлари билан чиройли кўринади. Уларнинг айримлари шу қадар кучли хотирага эгаки, айрим сўз ва жумлаларни такрорлаш қобилиятига эгадирлар. Уйимиздаги қафас ичидаги тўтиларнинг хотираси кучли эканидан завқ тўяр эканмиз, уларнинг одамга ашаддий душман эканини хаёлга келтирмаймиз. Улар кўп жойларда бу бор ҳақиқатдир.

Тўтилар ўсимлик меваларини еб кун кўрадилар ва гала-гала бўлиб, маҳаллий одамларнинг боғ ва полизларига учиб келиб, хонавайрон этади. Шунинг учун ҳам одамлар тўтиларни жуда хавфли деб ҳисоблайдилар ва уларни ов қиладилар.

Тўтилардан фарқли ўлароқ каккулар жуда фойдалидир. Улар зарарли ҳашаротларга ҳирон қелтиради, ҳатто бошқа қушлар емайдиган капалак қуртларини ҳам ейди. Каккуларнинг овқатхўрлигини эътиборга олиб, улар одамларга қанчалик фойда келтиришини тасаввур этаверинг. Каккулар ҳатто ўрмонларнинг катта қисмини хавфли зараркунандалардан сақлаб қолади. Аммо бошқа қушлар каккулардан зулм кўради. Гап шундаки, каккулар ўз тухумини бошқа қушлар уясига қўяди ва улар какку тухумини босади. Какку полапонлари ўсиб бораркан, улар бошқа полапонларни ўз уяларидан қувиб чиқаради.

Тўтилар ҳақида бундай деб бўлмайди. Улар жуда ғамхўрдирлар, полапонларини ўзлари очади, полапонлари темирқанот бўлиб, уядан учиб чиқадиган, ўзларига озуқа топадиган бўлган даврда ҳам овқат келтириб боқади.

Ана энди тўти ва какку ўртасидаги ўхшашликлар ҳақида тўхталамиз. Ораларидаги фарқ катта бўлгани билан уларнинг шажараси бир. Энг асосий ўхшашлик — уларнинг иккови ҳам қуш эканидир. Иккинчи умумий ўхшашликни айтиш қийин, чунки улар кўзга ташланмайди. Маълум бўлишича, тўтининг ҳам, каккунинг ҳам оёқ панжалари бир хил ўрнашган.