Тошбақалар нимадан тарқалган?

Мавжуд ҳайвонларнинг шу бугунга қадар етиб келган қадимий турларидан бири тошбақалардир. Ҳозирги кунда уларнинг 250 та ҳар хил тури бор. Улар орасида оғирлиги 500 килограмм келадигани ҳам ва жуда кичкинтойи ҳам мавжуд. Бирлари сувда яшаса, бошқалари қуруқликда яшайди.

Тошбақалар асосан иссиқсевар ҳайвонлардир ва иссиқ мамлакатларда ҳаёт кечиради. Масалан, Россияда жуда кам учрайди, бурун замонлар славянлар маконида фақат ботқоқлик тошбақаси яшаган. Тошбақалар қандай пайдо бўлган?

Қадимий ҳиндларнинг бир афсонасида бу борада чиройли ва бироз ғамгин тарих жо этилган. Қадим ўтган замонларда Ерда ёш дағалдан дағал баҳайбат одамлар яшашган ва улар ўзларини худодан юқори қўйишган. Худолар улардан дарғазаб бўлган ва улар ўртасида даҳанаки жанг бошланган. Жанг узоқ давом этган, баҳайбат одамларнинг силласи қуриб, охири дуч келган томонга тирақайлаб қочган. Жанг майдонида уларнинг фақат совутлари қолган. Баҳайбат одамларга ўзининг қудратини кўрсатиб қўймоқчи бўлган худолар ўша совут ичига пуфлаб, ҳаёт бахш этганлар. Совутлар ҳам ҳар ёққа судралиб кетган, кейин уларнинг боши ва панжалари ўсиб чиққан ва бора-бора улар тошбақага айланган.

Аммо олимларнинг фикри бундан бутунлай бошқача. Уларнинг айтишича, тошбақалар содда рептилиялар — котилозаврлардан тарқалган. Илк тошбақалар боши ва қўл-оёқларини косаси ичига тортишни билмаган, чунки уларни ҳеч қаерга жойлай билмаган. Ҳозирги тошбақаларнинг ҳаммасида бўлган коса-уй ўша замонларда шаклланмаган. Уларнинг елкаси фақат мугуз шчитлар билан қопланган.

Аста-секин тошбақалар елкаси қаттиқлашган ва охири шчитли зирҳга айланган. Тошбақа косасининг юқори томони карапакс, пастки томони пластрон дейилади.