Сув жайраси: балиқми ё ҳайвон?

Жуда кўп ғалати балиқлар бор, уларнинг тузилиши бошқа ҳайвон ёки қушларникига ўхшаб кетади.

Ҳайвоншунослар уларни ташқи кўринишига, ҳаракатланиш йўсинига ёки ўлжани қандай топиб ейишига қараб таснифлайдилар. Ҳеч қачон нур етиб бормайдиган океаннинг энг чуқур жойларида ҳам балиқлар яшайди. Ана шундай балиқлар сирасига сув жайраси киради.

Сув жайраси катта балиқларга қўрқув солмоқчи бўлса, ҳаво ютиб шар каби шишади ва анча йирик, ичи лиқ тўла, ҳамма жойига игна қадалган халтага ўхшаб қолади.