Шоколад дарахти (какао) мевасида какао олинадиган дон бўлади. Какао шакар билан аралаштирилса, шоколад ҳосил бўлади.
Шоколад дарахти Африкага Американинг тропик ўрмонларидан келтирилганига қарамасдан, тезда мослашиб кетди. Унинг меваси дуккакли какао деб аталади, кўриниши жуда кичик регби тўпига ўхшайди.
Қизиғи шундаки, дуккакли какао какао дарахтининг танасида ва йўғон шохларида ўсади. Ҳар бир мевада қирққа яқин дон бўлади. Махсус қайта ишлов (ферментация)дан кейин дон қуритилади ва туйилади. Шу тариқа какао кукуни олинади. Какао уруғидан какао ёғи ҳам тайёрланади ҳамда у даволаш мойлари ва лаб бўёғи тайёрлашда ишлатилади.