Қушлар кўчиш пайти қанча масофа босади?

Қушларнинг бир жойдан иккинчи жойга учиб кетишидан, ўйлаймизки, кўпчилик хабардор. Одамлар қушларнинг учиб кетиши ва қайтишига қараб, йилнинг қандай келишини айтиб бера оладилар. Аммо ҳеч ким уларнинг ғоят узоқ масофага сайр қилишини охиригача билолмайди.

Биз буни фақат ҳароратнинг ўзгариши билан боғлиқ, деб айта олмаймиз. Патлар қушни совуқдан анча яхши ҳимоя қилади. Табиийки, қиш келиши билан қушларнинг овқат топиши қийинлашади, айни шу ҳол уларнинг бошқа жойга кўчишига сабаб туғдиради. Аммо улар баҳорда нима учун яна шимолга учиб кетади? Айрим мутахассислар тасдиқлашича, бу об-ҳавонинг ўзгариши билан наслни давом эттириш инстинкти ўртасида ўзаро алоқадорлик бор экан.

Қушлар учиб кетишига нима сабаб бўлишидан қатъи назар, ҳайвонлар орасида узоқ масофага кўчиш борасида уларга тенг келадигани йўқ. Улар орасида Арктика крачкасидир. У бир йил ичида кўчиш пайти 13 000 километрга тенг масофани босиб ўтади!

Крачкалар Қутб доирасидан то Массачусетсгача бўлган улкан ҳудудда умргузаронлик қилади. Бу қушлар Антарктидага ҳафтасига 700 километр йўл босиб, тахминан 20 ҳафтада учиб боради.

Қушларнинг аксарияти учиб ўтиш даврида қисқа-қисқа муддат дам олади. Аммо Америка олтин ржанкаси очиқ океан устидан тўхтамасдан учиб ўтади. У Янги Шотландия (Канада)дан то Жанубий Америкагача тўхтамасдан 1500 километр масофага парвоз қилади!

Қушлар ҳар йилнинг маълум бир кунида учиб кетадими? Бу ҳақда кўп ёзилган, бироқ кўплар айнан шундай деб ўйлашади. Ҳар йилнинг маълум бир кунида учиб кетадиган қушлар йўқ, аммо шу санага яқинроқ кунлари учадиганлари бор. Қалдирғочлар Калифорниянинг Капистроносидан 23 октябрда учиб кетиб, 19 мартда қайтиб учиб келади. Бунинг исбот этилганига қарамай, уларнинг учиб кетиш ва қайтиш санаси маълум бўлишича, ҳар йили ўзгариб турар экан.