Қуш сути бўладими?

Кўпгина халқлар эртакларида «қуш сути» деган ибора ишлатилади. Жаннат қушлари ўз полапонларини мана шу ажойиб таом билан овқатлантиради. Ундан татиб кўрган одам ҳар қандай қуролга ва касалга чапдаст бўлади. Кўп вақтлар буни тириклик суви ёки учар гилам каби хом гап, деб ҳисоблашди.

Ёввойи каптарлар хулқини ўрганган паррандашунос олимлар бу фикрни чипакка чиқаришди. Маълум бўлишича, каптар полапонларини уларнинг севимли овқати — турли дон-дунлар ва ўсимликлар билан овқатлантириб бўлмас экан.

Бундай ҳолда каптар нима қилади? Полапон очиш даврида каптарлар жиғилдон пардаларида ёғ тўпланади. Полапонлар очиб чиққанда, каптар жиғилдони пардаларидан таркибида полапонларга зарур бўлган витамин ва озиқ моддалар бўлган ёғ массаси ажралиб чиқар экан.

Ота-оналари навбатма-навбат бу массадан кекириб, полапонларини овқатлантирар экан. Ҳар бир қуш фақат битта полапонини овқатлантиради, одатда каптарлар уясида иккитадан бола бўлади. Тахминан уч ҳафта каптарлар ўз болаларини творогга ўхшаб кетадиган таом билан овқатлантиради. «Қуш сути» айнан мана шу бўлиб, у ҳақда афсоналар тўқилган.