Қайси қушлар ўз полапонларини очиш ўрнига ташлаб кетади?

Қушларнинг қай тарзда полапон очишини ҳамма билади, деб ўйлаймиз. Аввалига улар ўзларига уя қуради, сунг макиёни унга тухум қўяди ва то полапонлари очиб чиқмагунча, тухумларини босиб ўтиради. Ҳатто уя қурмайдиган қушлар ҳам бирор хилват жойга бориб, тухумини босади. Пингвинлар ҳам шундай қилади. Аммо ота-оналари ҳамиша кўз-қулоқ бўлиб туриши керак. Пингвинлар гала-гала бўлиб яшайди ва бир-бирларининг тухумларини ўғирлайди, бунинг устидан ҳатто муштлашиб ҳам кетади. Дунёга келган пингвин ҳақиқий ота-онаси ким эканини билмаслиги ҳам мумкин.

Шоҳ пингвинлар бу жараённи бошқача тарзда амалга оширади ва бу ҳолни ўзга паррандалар фаолиятида кўрмайсиз.

Шоҳ пингвини урғочиси қор устига фақат битта тухум қўяди, ўзи эса овқат излаб иссиқроқ жойларга кетади. Қолган барча ишлар эркаги буйнига тушади. У тухумни панжасига олиб, бағрига босади ва қорнидаги терисининг қалин катламига ўрайди. Шундан кейин роппароса 60 кун бир жойда қотиб туради, бу орада тухумини бехосдан синдириб қўймаслик ва пуштининг безовта бўлмаслиги учун на овқат ейди, на сув ичади. Полапон кўз ёргандан кейин ҳам отаси билан бирга қолади, қулай терилар орасида яшаб янги ҳаётга мослаша бошлайди. У-бу нарсани билиб қолгач, пингвинлар отаси бағридан чиқиб, катта тўдага қўшилиб, мустақил ҳаёт кечира бошлайди. Улар, одатда, бир-бирларини иситганча ёнма-ён туради.