Қалдирғочлар бошқа қушлар сингари кунлар совиши билан иссиқ мамлакатларга учиб кетади. Улар гала-гала бўлиб, Ўрта ер денгизи устидан учиб кетади, чунки улар нафақат совуқдан, балки ёмғирдан ҳам қўрқади. Улар Шарқий ёки Жанубий Африкага йўл олади.
Маймунжонлар орасига уя қурадиган қалдирғочлар роппа-роса уч ойда, бир кечада 500 километр йўл босиб, Жанубий Африкага учиб боради. Энг шиддатлиси Шимолий Америкада яшайдиган стерн денгиз қалдирғочларидир. Энг узоқ учишлар рекорди уларга тегишли: бошқа қушлар 12 минг километр масофага учса, улар ҳар йили 40 минг километр йўл босади.
Масофаларнинг узоқлигига қарамай, қушлар барибир учиб кетган жойларига қайтиб келадилар.