Ой нима?

Ой — сайёра, Ернинг йўлдоши. У Ер шари атрофида, Ер эса ўз навбатида Қуёш атрофида айланади. Ой 29,5 кеча-кундузда Ер атрофини бир марта тўлиқ айланиб чиқади. Шу билан бир вақтда, у ўз ўқи атрофида ҳам айланади. Шунинг учун ҳам биз Ойнинг фақат бир томонини кўрамиз. Аммо 1959 йилда учирилган совет учиш аппарати Ойнинг биз шу вақтгача ҳеч қандай тасаввурга эга бўлмаган орқа тарафини суратга туширишга муваффақ бўлди.

Ой — ўлик осмон жисми: унда на атмосфера, на сув йўқ. Бинобарин, унда ҳаёт бўлиши ҳам мумкин эмас.

Ой нури Қуёшдан келаётган ёруғликнинг заиф аксидир. Шунинг учун ҳам у бир ой давомида ўз қиёфасини кўп марта ўзгартирадиганга ўхшаб кўринади.

Қуёш Ойнинг орқа томонини ёритганда, у бизга кўринмайди. Ой — нисбатан чоғроқ сайёра. Унинг диаметри Ерникига нисбатан 4 марта кичик. Ердан Ойгача бўлган масофа — 384 400 км.

1969 йил 20 июлдан 21 июлга ўтар кечаси америкалик астронавтлар Армстронг ва Олдрин Ойга қадам қўйишди. Бу парвоз ва автоматик кемалар ёрдамидаги кейинги тадқиқотлар Ой тупроғидан Ерга намуна олиб келишга ва бу йўлдош ҳақида кўп нарсаларни билиб олишга имкон берди.