Аҳён-аҳён бўлса-да, Ойни кундузи ҳам кўриш мумкин. Чунки у кундузи Ернинг биз яшаётган томонига қарама-қарши тарафга ўтиб қолади. Баъзида нақ тепамизда турган бўлса ҳам уни кўриш имкони бўлмайди, чунки Қуёшнинг ёрқин нурлари уларни қайтараётган Ойни бизга кўрсатмай қўяди.
Эрта тонгда ёки кечқурунлари, яъни Қуёш нурлари кўзимизни қамаштирмаётган кезлар улар иккаласини ҳам кўришимиз мумкин бўлади.