Нега қарағай доимо яшил тусда бўлади?

Қарағай баргларининг бир неча вазифаси бор. Шундай вазифалардан бири бутун дарахт учун озуқа ишлаб чиқаришдир. Баргларга карбонат ангидрид гази ҳаводан, сув ва минерал тузлар эса тупроқдан келади. Барглардаги хлорофилл Қуёш энергиясини ютади. Хлорофилл Қуёш нурлари таъсирида сув ва карбонат ангидрид газини қандга, глюкозага айлантиради. Япроқлар ишлаб чиқарадиган қанд ўсимликларнинг асосий озуқасидир.

Япроқлар, шунингдек, кўп миқдорда сув ҳам ишлаб чиқаради. Дарахт танасидан келадиган сувнинг бир қисмигина озуқа ишлаб чиқаришга сарфланади. Унинг аксарияти япроқ юзасидаги ғоваклар орқали буғланиб кетади.

Қишда дарахтга сув чекланган миқдорда келади. Ер музлаб қолгани сабабли дарахтлар ердан ҳавога буғлаш учун етарли миқдорда сув ололмайди. Шунинг учун ҳам улар қишда сувни буғлантирмаслик учун япроқларини тўкади ва «юмилиб» олади.

Дарахтларнинг япроқлари шакли ҳам турличадир. Қарағай ва арчанинг барглари ингичка бўлиб, йўғон ғилофли игнани эслатади. Бу сув буғланишига барҳам беради. Барглар эса дарахтларда узоқ йиллар сақланиб қолади. Барглар тукилиши билан ўрнидан янгиси кўкариб чиқади ва дарахт шохлари ҳеч қачон яланғочланиб қолмайди. Шунинг учун ҳам бундай дарахтлар доимий яшил дарахтлар деб аталади.

Шу билан биргаликда кенг баргли доимий яшил дарахтлар ҳам бор. Масалан, Калифорния дафнаси ва магнолиянинг қаттиқ ялтироқ барглари совуқ пайтлар ҳам намликни сақлаб қолишга ёрдам беради.