Нега айрим денгизлар музлайди, бошқалари эса музламайди?

Агар глобусга қарасангиз, ундаги ёнлама (горизонтал) пунктир чизиқларга кўзингиз тушади. Бу чизиқлар ер юзасини турли зоналарга бўлади.

Зоналарнинг жойлашиш тартиби ҳам ўзига хос.

Экватор атрофида тропик зона жойлашган. У Ер шарини шимолга ҳам, жанубга ҳам 23,5 градус энлиликдаги тасма билан ўраб олади. Унинг чегаралари шимолий ва жанубий тропиклар деб аталади.

Тропикларнинг шимоли ва жанубида (23,5 градусдан 66,5 градусгача) температура минтақалари жойлашган. Улар мўътадил иқлим минтақаларидир.

Уларнинг шимоли ва жанубида эса қутб минтақалари жойлашган. Бу минтақалар шимол ва жанубдаги 66,5 ва 90 градус оралиғидадир.

Ҳар бир минтақанинг ўзига хос иқлими бор.

Европанинг ғарбий қисми мўътадил иқлим минтақасида жойлашган. Чунки у ерда денгиз иқлими ҳукм суради. Демак, у ерда ёзда жазирама, қишда эса қаттиқ совуқ бўлмайди. Денгиз яқинида жойлашган мамлакатлар (Бельгия, Англия)да сув деярли музламайди. Бу ерда қишки сувнинг температураси ердагига нисбатан юқори бўлади. Ёзда эса бунинг тескарисини кўрамиз.

Европанинг Шарқий минтақалари денгиздан узоқлиги сабабли у ерларда континентал иқлим ҳукм суради. Ёзи унча иссиқ бўлмаса ҳам қиши совуқ бўлади. Шунинг учун ҳам Балтика денгизининг шимолий қисми қишда музлайди. Қутбда эса деярли иссиқ бўлмайди. У ерда қиш ярим йилдан ошиқ давом этади, ҳатто ёзда ҳам жазирама иссиқ бўлмайди. Қутб денгизларининг суви исишга улгурмайди. Шимолий денгизда ёз ойлари ҳам музлар сузиб юради.

Шунинг учун ҳам айрим денгизлар музлайди, бошқалари эса, умуман, музламайди.