Моғор нима?

Баъзида табиат инсонга доимо қаршилик кўрсатаётгандай, унинг яшашини қийинлаштириб қўяётгандай туюлади. Ҳашаротлар ва ўсимликлар инсон билан курашда ғолиб чиқаётгандай таассурот пайдо бўлади.

Биз қўлни қовуштириб ўтирибмиз-у, бошимизга ўзимиз ва мулкимизга зиён етказувчи турли балолар ёғилади, деб фараз қилайлик. Ҳужум қилиш вақт-соатини кутиб турган шундай зараркунандалардан бири моғордир.

Чарм буюм, тайёрланган овқат ёки мураббони совуқ ва қуруқ жойда сақлаш ўрнига очиқ ҳавода қолдирсангиз борми, дарров моғор босади.

Унинг энг кўзга ташланадиган жойи нон моғоридир. Агар у бир неча кун илиқ ва намли жойда қолиб кетса, устида ўргимчак тўрига ўхшаш, худди қора чанг пуркалгандай оқиш бир қатлам ҳосил бўлади.

Агар бу модда микроскоп остига қўйиб қаралса, икки хил ўсимтадан иборат кўплаб рангсиз толаларни кўриш мумкин. Айрим толалар учида спорадан иборат майда қора шарча бор. Бошқалари эса нисбатан калта, нондан озиқ моддаларни сўриб оладиган ўзига хос илдизлардир. Мана шу моғордир.

Моғор илиқ ва нам озиқ моддалар етарли бўлган жойларда урчийди. Одатда, ириб-чириётган ўсимлик ва ҳайвонлар танасида пўпанак моғор сингари моғорлар пайдо бўлади. Бошқа турдаги моғорлар тирик организмларда яшовчи паразитлардир. Биз кўпинча уларни умумий атама билан «моғор» деб атаймиз.

Моғорнинг икки тури бор. Бир тури ўсимлик ва дарахтлар япроғи, шохи, гули ва мевалари юзасида кўпаяди. Момиқ моғор эса ўсимликларнинг ичида урчийди. У, асосан, картошка ва узумни ишдан чиқаради. Унга қарши курашиш жуда мушкул.