Мева пашшаси нима?

Эҳтимол, сиз қачонлардир мевалар ерга тушиб, бир неча кун ётганидан сўнг чирий бошлагач, қаердандир майда пашшалар учиб келганини кўрган бўлсангиз керак. Улар қаердан учиб келади ва бу кандай пашшалар ўзи?

Мева пашшаларининг икки тури мавжуд. Ўрта Ер денгизи мева пашшаси пушти ва қора холли хонадон пашшаларига ўхшаб кетади. Бу энг кўп зиён келтирадиган турларидан бири.

Бу турдаги пашшалар модаси тухумини ғўр мева ва сабзавотларга қўяди. Улар тухумдан ёриб чиққанида мева мағзини еб кун кечиради. Бутун ҳосил шу тариқа нобуд бўлиши мумкин.

Уйларимиз атрофидаги чириган мевалар устида ғуж учиб юрувчи жимит пашшалар дрозофила дейилади. У хавфсиздир. Модаси учаётиб чириётган меваларга қарайди ва ўз тухумини фақат чирий бошлаган меваларга қўяди. Янги пайдо бўлган пашша болалари чириётган ҳосилда шаклланадиган моддалар билан озиқланади.

Дрозофила ёки жимит мева пашшаси фанга маълум фойдали ҳашаротлардан бири булиб, у ирсиятни, яъни наслдан наслга ўтувчи хусусиятларни ўрганишда фойдаланилади. Бордию бу муаммо одамлар мисолида ўрганилса, авлоднинг ривожланишини кутишга тўғри келар ва бу узоқ вақтни талаб этарди. Масалан, 30 авлодни ўрганиш учун 500 ёки ундан кўпроқ йил сарфлаш керак. Мева пашшаларидан 30 авлодни бир йил ичида ўрганиш мумкин.

Олимлар ўз тажрибаларида дрозофиладан мана шундай фойдаланишади. Пашшалар «медиум» деб аталадиган махсус аралашмадан фойдаланилган ҳолда лабораторияларда парваришланади. Тахминан ўн кун ичида мева пашшалари дунёга келади ва вояга етади. Ўнинчи куни улар жуфтлашишга ва янги авлод яратишга тайёр бўлади.

Пашшалар олимларнинг хоҳишига қараб, турли комбинацияларда чатиштирилади. Мода дрозофилалар бир неча соат ичида минглаб янги пашшалар дунёга келиши учун етарлича тухум қўяди! Уни оддий куз билан ва микроскоп остида ўтказиладиган жарроҳлик операциялари ёрдамида ҳам кўриш мумкин. Бизнинг ирсият ҳакидаги кенг билимларимиз дрозофила-пашшаларини ўрганишимиз натижасида олинган!