Мангро дарахти нима?

Тропиклардаги дарёларнинг лойқа чўкиб қолган соҳилларида доимий яшил мангро дарахти чакалаклари бор. Уларнинг сувга туширилган илдизлари танани ердан бир неча метр юқорида тутиб туради. Кўриб, ҳақиқий ёғочоёқлар экан, дейишингиз мумкин.

Улар нам лойқа тупроқда, шунингдек, лойқа йиғилиб қолган денгиз саёзликларида ҳам ўсаверади. Мангро дарахтининг меваси дарахтдан тушмай туриб ҳам униб чиқаверади: дастлаб ичидан ўткир илдизча ўсиб чиқади ва найза каби лойқа ерга санчилади.

Кунлардан бир кун Казаманс дарёсининг (Сенегал) қуйилиш жойида тирик устрицалар ортилган кема чўкиб кетади. Моллюскалар мангро чакалакларида худди табиий қўриқхонадаги каби тез суръатлар билан кўпая бошлади.