Кўчиш нима?

Айрим қушлар йилни бир жойда ўтказмайди. Фасллар ўзгариши ёки овқатнинг камайиши билан улар бошқа жойга учиб кетади.

Шуниси борки, биринчи ҳолда улар яна қайтиб келади, иккинчи ҳолда эса янги жойда ўрнашиб қолади.

Кўчиш — ҳайвонлар гуруҳининг улар яшаётган жойдаги шароит ёки ривожланиш даври тақозоси билан бир жойдан иккинчи жойга ўрнашишини англатади. Мавсумий ва тасодифий кўчишлар ўртасида фарқ мавжуд. Тасодифий кўчишлар қурғоқчилик, ўрмон ёнғинлари, ем-хашак қаҳатчилиги туфайли содир бўлади. Бошқа бир жойдан учиб ўтишлар ва жойини ўзгартиришлар даврийлик белгисидир.

Узоқ масофаларга кўчиб ўтиш қушларга хос хусусият. Масалан, денгиз қалдирғочлари 20 000 километр масофани ортда қолдириб, Арктикадан Антарктидага учиб боради. Мана шу жиҳатдан айрим тур балиқларнинг кўчиши камдан-кам учрайдиган ҳодисадир. Сёмга дарёларнинг юқори қисмида дунёга келади. Сўнг денгизга сузиб келиб, шу ерда яшай бошлайди, увулдириқ сочиш пайти келганда яна оқимга қарши сузиб (оқим кучи қанчалик бўлишидан қатъи назар), ўзи дунёга келган жойига боради.