Капалак нима билан озиқланади?

Маълумки, капалакларнинг ҳаёти бир неча даврга бўлинади. Аввал тухум, кейин қурт, ун дан кейин ғумбак (қиш бўйи ухлайди) ва охири ғумбакдан капалак пайдо бўлади.

Капалаклар фақат бир даврда жуда кўп овқат ейди. Бу — қуртлик пайтига тўғри келади. Капалакларнинг айрим турлари учун қуртлик даври ҳаётидаги бирдан-бир озиқланиш давридир. Қурт овқатланади ва йириклашиб боради, бир неча ҳафта кетма-кет овқатлангач, у илк давридагидан кўра анча катта бўлиб қолади.

Умуман олганда, капалаклар овқат ейишга жуда мослашган: чунки уларнинг боши, кўкраги, қорни бор. Айрим капалакларнинг оғзи ўрнига хартумчаси мавжуд, ана шу хартумчаси овқатланишдан тўхтаган пайтлари соат пружинасига ўхшаб буралиб туради. Бу хартумча гулнинг марказига қадар кириб бориб, унинг нектарини сўради.

Тунги капалакларнинг хартумчаси узунлиги 15—20 сантиметр атрофида бўлади ва йирик найсимон гулларнинг ичига кириб боришига имкон беради. Айрим турларининг хартумчаси учида пичоққа ўхшаш тишлари мавжуд. Мана шу тишлари билан улар мевалар пўстини тешади ва шарбатини ичади!