Каньон билан дара ўртасида қандай фарқ бор?

Аслида, ҳеч қандай фарқ йўқ. Иккала тушунча ҳам тоғлар ёки ясси тоғликлар ўртасидаги тор, чуқур ва икки чеккаси қоялардан иборат жойни англатади. Одатда, уларнинг тубида дарё ўзани бўлади. Бирдан-бир фарқи шуки, айни пайтда дарадан дарё оқиб ўтмаётган бўлади.

«Каньон» испанча сўздир. У Аризонадаги (АҚШ) Колорадо дарёсидаги каньон ҳақида сўз кетганда, тез-тез тилга олинади. Катта Каньон (бу — унинг аниқ номи)ни 1540 йили испан экспедицияси кашф этган. Унинг чуқурлиги 1 800 метргача етади. Каньоннинг кенглиги айрим жойларда 25 км. гача боради. У табиат ижод этган ғаройиб обидадир ва миллий боғ сифатида қўриқланади.

Францияда ҳам чоғроқ, аммо ажойиб манзарали даралар бор. Масалан, Луп, Тарн, Вердон даралари Ер қобиғининг силжиши натижасида ҳосил бўлган. Айрим жойларда уларнинг чуқурлиги 700 м., кенглиги эса 1 500 метрга етади.