Илонга тангачалар на ҳожат?

Илонлар рептилияларга мансуб, ҳамма рептилиялар сингари уларнинг териси тангачали ва қуруқ бўлади. Калтакесаклар, аллигаторлар, тимсоҳлар, денгиз ва қуруқлик тошбақалари илонлар оиласига мансубдир.

Дунёда илонларнинг 2000 дан зиёд тури бўлиб, улар: қутблар ва айрим ороллардан ташқари ерда ҳам, еростида ҳам, дарахтлар устида ва сувда ҳам, хуллас, сайёрамизнинг ҳар бир бурчагида яшайди.

Илгарироқ айтганимиздек, илонларнинг оёғи бўлмайди (питон ва кўзойнакли илонларнинг орқа оёқлари қолдиқлари сақланиб қолган), ҳаракатланишига эса қорнида ўрнашган лаппаклари (ёки тангачалари) ёрдам беради. Улар анчагина кенг, илон бу лаппакларни шундай ҳаракатга соладики, улар ер устидаги қандайдир ғадир-будурликларга тиралиб сурилади. Бир неча лаппаклари билан бир вақтда сурилар экан, илон ҳаракатга тушади.

Барча илонлар, ёши ҳам, қариси ҳам, вақти-вақти билан туллайди. Ҳатто кўзини қоплаб турган юпқа парда ҳам янгиси билан алмашинади. Туллаш жараёнида илон териси тескарисига ағдарилади. Илон пўстини қандайдир ғадир-будурлик ёки тошга ишқаб ташлайди. Илонлар бир йилда бир неча марта туллайди.