Илк балиқлар қандай бўлган?

Беш юз миллион йил бурун балиқлардан асар ҳам йўқ эди. Тошкўмир қатламлари исбот этишича, илк бор балиқлар бундан тахминан 460 000 000 йил бурун бошланган ордовик даврида пайдо бўлган. Аммо балиқлар илк бор чучук сувдами ёки шўр сувда пайдо бўлган ҳозиргача аниқланган эмас.

Навбатдаги силурий даврида ҳайвонларнинг мазкур синфига кирадиган энг ибтидоий — жағсиз балиқлар яшаган. Уларнинг оғзи шунчаки тешик бўлиб, балиқлар балчиқларда писиниб ётадиган митти жониворлар билан кун кечирган.

Силурийдан кейинги девон даврида балиқлар бутун ер юзига тарқалган. Улар айни даврда энг кўп тарқалган жониворлардан эди, шу боис бу даврни баъзан «балиқ асри» дейишади.

Бу даврда ҳам жағсиз, ҳам жағли балиқлар бор эди. Бироқ жағли балиқлар жағсиз балиқларни сиқа бошлаган, натижада улар қирғинга учраган. Жағ балиқларнинг турли овқатлар ейишига ёрдам берарди ва овқати ҳам хилма-хил эди ва у организм ривожига самарали таъсир кўрсатди.

Илк жағли балиқлар плакодерма деб аталарди. Жағли балиқларнинг жағи ойқулоғи ёйидан ўсарди. Ойқулоҳ ёйи ойқулоқни тутиб турадиган суяк тўқимасидир.

Қадим замонларда плакодермалар жуда сероб бўлган. Айримлари сувнинг ўртасида, иккинчи бирлари эса чуқурликда яшаган. Баъзи балиқларнинг тиши тиғдай жуда ўткир бўлган. Айрим турларининг бўйи 10 метрга етган.

Девон даври плакодермалари ҳозирги балиқлар, акулалар ва умуртқалиларнинг аждодидир. Акуланинг скелети кемирчакдан, балиқники эса суякдан тузилган.