Гирдоб қандай юзага келади?

Биз гирдобни одамларни, кемаларни сув қаърига тортиб кетиб, фалокат ва ўлимларга сабабчи бўлувчи айланаётган улкан сув массаси сифатида тасаввур қиламиз. Аслида гирдоблар хавфли бўлса ҳам, бирор нарсани тортиб кетиш ёки ютиб юбориш қудратига эга эмас.

Дастлаб гирдобнинг ўзи нима эканини билиб олайлик. Дарёдаги гирдобга кўзингиз тушган бўлса керак. У оқим қирғоқнинг бир четига урилиб, айланиши натижасида ҳосил бўлади. Кичик жойда айланаётган сув гирдобнинг четига интилади ва ўртада ўйиқ ҳосил бўлади. У марказдан қочувчи куч ҳосиласидир. Сув тўла челакни айлантирганимизда ҳам, айнан шу куч сувни тўкмай ушлаб туради.

Одамлар ва кемалар учун хавфли деб ҳисобланадиган катта гирдобларнинг табиати қандай? Бир тўлқин олдингисини қувиб етганида, океан оқимлари айланиб ҳаракат қила бошлайди. Бу ҳол кўпинча ороллар ўртасидаги энсиз бўғозларда ва қуруқлик қисмлари ўртасида ҳосил бўлади.

Агар бундай бўғоз чуқур бўлса, сув кўтарилган пайт у ерда айланаётган сув массаси воронкалар ҳосил қилганини кўрамиз. Аммо, таъкидлаб ўтганимиздек, океанларда гирдоб ҳосил бўлмайди. Океандаги гирдоб катта миқёсдаги сувнинг бетартиб ҳаракати ёки айланишидир.

Гирдобларни дунёнинг турли чеккаларида кузатиш мумкин. Улардан учтаси машҳурдир: Мальстрём, Харибда ва Ниагара шаршарасидан қуйироқдаги гирдоб. Мальстрём Норвегия соҳилларида, Харибда эса Италия ва Сицилия ўртасидаги бўғозда жойлашган.

Ўхшаш мақолалар: