Энг узун тоғ тизмаси қайси?

Шимолий Американинг ғарбий соҳиллари бўйлаб чўзилиб кетган Қояли тоғлар энг узун тоғ тизмаси ҳисобланади. Унинг Жанубий Америкадаги давоми Анд деб аталади. Анд тоғлари Жанубий Американинг ғарбий ёнбағирлари бўйлаб 7 000 км.га, яъни қитъанинг бошидан охиригача чўзилиб кетган. Испанлар унинг шимолий қисмини бежиз Кордильери (айнан таржимаси — «арқон») деб аташмаган.

Ушбу тоғ тизимида бир нечта 6 000 метрдан ошиқ чўққилар бор. Чили билан Аргентина ўртасидаги чегарада жойлашган Аконкагуа тоғининг баландлиги 6 969 метрга етади. Аконкагуа қитъанинг энг баланд нуқтаси ҳисобланади.

Анднинг кўпгина чўққилари фаол вулқонлардир. Анд тоғлари ўзининг мис, олтин, кумуш сингари бой табиий қазилмалари билан ҳам машҳур.

Қадим замонларда ҳиндулар тоғдан ҳимматбаҳо металларни қазиб олишган. Дунёнинг кўпгина музейларида улардан тайёрланган безаклар, тақинчоқлар сақланади.